Лайфстайл

“Хогварцдаги янги ўқув йилига хуш келибсиз” – “Гарри Поттер” сериалининг янги трейлери тақдим этилди (видео)

“Хогварцдаги янги ўқув йилига хуш келибсиз” – “Гарри Поттер” сериалининг янги трейлери намойиш этилди (видео)

ҲБО канали 2026-йил Рождество байрамида премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган “Гарри Поттер” сериалининг иккинчи тизер-трейлерини эълон қилди.

Янги роликда “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” китобидаги барча асосий воқеалар кўрсатилган. Унда афсунгарлик мактабига Хогварц-экспресс махсус поездида йўл олиш, факултетларга тақсимланиш маросими, шунингдек, квиддич ўйини ва тролл билан бўлган жанг тасвирланган.

Сериалда бош қаҳрамон Гарри Поттер ролини Доминик Маклафлин ижро этади. Унинг содиқ дўстлари Рон ва Гермиона образларини эса Аластар Стаут ҳамда Арабелла Стентон гавдалантиради. Китоб номи билан бир хил аталган биринчи фасл саккиз қисмдан иборат. Лойиҳа ҲБО канали ва ҲБО Мах стриминг платформаси орқали томошабинларга тақдим этилади.

Маълум қилинишича, сериалнинг иккинчи фасли устидаги ишлар аллақачон бошланган бўлиб, суратга олиш жараёнлари жорий йилнинг куз ойларида бошланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.