Фарғона вилоятида таъмагирликда гумонланган муҳандис қўлга олинди
У иссиқхонада умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатномани йўқ қилиб

Фарғона вилоятида таъмагирликда гумон қилинган муҳандис қўлга олинди
Фарғона вилоятида ЭТК муҳандиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Қўштепа тумани ЭТК муҳандиси Д.Т. фуқаро С.Q.ning “Хумдон” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланганлиги бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига 3 млн сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

