Фарғонадаги ободонлаштириш бошқармасидаги талон-торожликлар фош этилди
Улар амалда бажарилмаган ишларга 283 тонна асфалт қўшиб ёзилиб, 158,7 млн сўмлик буджет маблағларини талон-торож

Фарғонадаги ободонлаштириш бошқармасида талон-торожлик ҳолатлари аниқланди
Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармасида талон-торожликлар фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда аниқланишича, Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари «Ф.А.» хусусий корхонаси ва «Қ.З.» МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ 3,9 млрд сўмлик 6 084 тонна асфалт харид қилиб, 26 та МФЙ ҳудудидаги 61 та кўчага амалда бажарилмаган ишлар учун 283 тонна асфалт қўшиб ёзиш орқали 158,7 млн сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

