Маҳаллий

Фарғонада муқаддам судланган сув таъминоти ходими пора билан ушланди

У гўёки 8,4 млн сўм қарздорлик ҳолати юзасидан ўрганиш далолатномасини йўқ қилиш эвазига пул сўраган.

Фарғонада муқаддам судланган сув таъминоти ходими пора билан ушланди

Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган «Фарғона сув таъминоти» ходими фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда аниқланишича, «Фарғона сув таъминоти» АЖ Фурқат тумани бўлими ходими Х.Т. (муқаддам судланган) «А.П.» МЧЖга нисбатан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ўрганиш далолатномасини расмийлаштирган бўлса-да, гўёки фуқаро Ж.M.ning МЧЖ ҳудудидаги сехида 8,4 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича ҳам далолатнома расмийлаштирганини айтиб, агар 2 млн сўм берса, далолатномани йўқ қилиб беришини ваъда қилган. Шу тариқа у фуқаронинг 2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Кейин Х.Т. томонидан 2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.