Спорт

Элит ОЧЛ. “Нефтчи” “Трактор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

Фарғоналиклар мазкур натижадан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Элит ОЧЛ. “Нефтчи” “Трактор”га қарши ўйинда ғалабани бой берди

Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-тури доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафарда Эроннинг “Трактор” клубига қарши майдонга тушди. Маскатдаги “Султон Қобус” спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳс 2:2 ҳисобидаги кескин дуранг билан якунланди.

Биринчи бўлим муросасиз курашлар остида кечди ва жамоалар танаффусга голсиз дуранг билан йўл олишди. Иккинчи бўлимда эса воқеалар кескинлашди. Учрашувнинг 55-дақиқасида захирадан тушган “Нефтчи” легионери Стипе Перица Аброрбек Исмоиловнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди — 0:1.

62-дақиқада “Трактор” ҳимоячиси Фаршад Фаражи қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Фарғоналиклар сон жиҳатдан устунликка эга бўлишига қарамай, 82-дақиқада мезбонларнинг қарши ҳужумидан сўнг Томислав Штркал дарвозабон Ботирали Эргашев устидан тўпни ошириб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Асосий вақтга 9 дақиқа қўшиб берилди. Ҳакам томонидан қўшилган вақтнинг 4-дақиқасида (90+4) захирадан майдонга тушган Владимир Ёвович рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Нефтчи”ни яна олдинга олиб чиқди. Аммо фарғоналиклар устунликни ушлаб қола олишмади. 90+9-дақиқада захирадан тушган яна бир футболчи Масъуд Заерказемайн гол уриб, учрашувнинг якуний натижасини белгилади — 2:2.

Шу натижадан кейин “Нефтчи” 4 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Трактор” эса 2 очко билан 13-поғонани эгаллаган. Жадвалда 9 очкодан жамғарган “Ал-Айн” ва “Шабаб Ал-Аҳли” жамоалари пешқадамлик қилмоқда.

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси, 4-тур

“Трактор” — “Нефтчи” 2:2

Голлар: 0:1 — Стипе Перица (55), 1:1 — Томислав Штркал (82), 1:2 — Владимир Ёвович (90+4), 2:2 — Масъуд Заерказемайн (90+9)..

“Трактор”: Парса Жафари, Шожае Халилзаде, Одилжон Ҳамробеков, Тибор Халилович (Масъуд Заерказемайн, 84), Даниал Исмоилифар (Сайид Меҳди Ҳусайни, 84), Содиқ Муҳаррами (Ҳади Ҳабибинежад, 61), Муҳаммад Надери, Фаршад Фаражи, Муҳаммад Данешгар (Маҳди Ҳошемнежад, 46), Шаҳрияр Муғанлу (Томислав Штркал, 37), Амирҳусайн Ҳусейнзаде.

“Нефтчи”: Ботирали Эргашев, Мишел Аугусто, Боян Сигер (Хуршид Ғиёсов, 85), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Асилбек Жумаев (Аброрбек Исмоилов, 46), Нурмуҳаммад Абдуғаниев (Стипе Перица, 54), Алишер Одилов, Медейрос Сассе Ян, Фаррух Сайфиев, Франсиско Юрани (Владимир Ёвович, 76), Маркус Форсс (Жамшид Искандеров, 46).

Огоҳлантиришлар: Медейрос Сассе Ян (78).

Четлатиш: Фаршад Фаражи (62).

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.