Спорт

Элит ОÇЛ. «Нефтçи» сöнгги дақиқада гол öтказиб, «Ал-Иттиҳод»га ютқазди

Öзбекистон çемпиони Элит Осиё Çемпионлар Лигаси гуруҳ босқиçининг 3-турида Саудия Арабистони вакили билан 1:2 ҳисобини қайд этди.

Элит ОÇЛ. «Нефтçи» сўнгги дақиқада гол ўтказиб, «Ал-Иттиҳод»га ютқазди

Фарғонанинг «Нефтçи» клуби 26-октабр куни ОФК Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубини қабул қилди.

Ўйин бошида мезбонлар бироз устунликка эга бўлди ва 17-дақиқада Жамшид Искандеров пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 34-дақиқада Уссам Ауар ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнгги дақиқасида Юсуф Эн-Несири жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, Фарғона клуби 3 очко билан мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

«Нефтçи» навбатдаги ўйинни 2-ноябр куни сафарда Эроннинг «Трактор» клубига қарши ўтказади. Баҳс Уммон пойтахти Маскат шаҳрида бўлиб ўтади.

«Нефтçи» (Ўзбекистон) - «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) 1:2

Голлар: Жамшид Искандеров (17 пен) - Уссам Ауар (34), Юсуф Эн-Несири (90)

«Нефтçи»: Ботирали Эргашев, Мишел Аугусто, Боян Сигер (Анвар Ғофуров 46), Аброр Исмоилов (Хуршид Ғиёсов 80), Владимир Ёвович (Ян Сассе 46), Жамшид Искандеров, Алишер Одилов (Иброҳимҳалил Йўлдошев 70), Фарруҳ Сайфиев, Коффи Куао, Ратино, Маркус Форсс.

«Ал-Иттиҳод»: Предраг Райкович, Данило Луис, Ричард Риос, Саад Ал-Муса, Уссам Ауар, Муҳаннад Ал-Шанқитий, Жоржино Вейналдум (Мухтор Али 63), Фарис Рифат, Дион Лопи (Аҳмад Ал-Ғамдий 73), Стивен Бергвейн (Марван Ал-Саҳафий 73), Жорж Иленихена (Юсуф Эн-Несири 63)

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.