Спорт

«Нефтчи» ОЧЛда «Ан Наср»га ютқазди

Роналду 981-голини урди, фарғоналиклар иккинчи бўлимнинг катта қисмида бир киши кам бўлиб ўйнади.

«Нефтчи» ОЧЛда «Ан Наср»га имкониятни бой берди

Элит ОЧЛ. 2-тур

«Ан Наср» – «Нефтчи» 3:1

Голлар:

Ангело (33), Роналду (42), Ғофуров (78, автогол) — Одилов (51).

«Ан Наср»

: Бенто, Бушал, Симакан (Шарари, 72), Мартинес, Аман, Кошта, Ангело, Феликс, Мане (Ал Ҳамдан, 81), Коман (Айман 13, Ал Ҳайбари 78), Роналду.

«Нефтчи»

: Ботирали Эргашев, Боян Сигер, Анвар Ғофуров, Мичел Аугусто (Ратинио, 70), Коффи Куао, Иброҳимхалил Йўлдошев (Фаррух Сайфиев, 46), Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов (Асилбек Жумаев, 63), Ян Сассе (Алишер Одилов, 46), Маркус Форсс (Стипе Перица, 63).

Огоҳлантиришлар:

Йўлдошев (17), Ғофуров (30), Мартинес (45+3), Форсс (45+3).

Четлатиш:

Алибоев (65).

12-октабр куни ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 2-турида Ўзбекистон чемпиони «Нефтчи» Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида «Ан Наср»га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар икки бор гол уриб, ҳисобни қулай ҳолатга олиб келди. Хусусан, Криштиану Роналду фаолиятидаги 981-голини қайд этди.

Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Алишер Одилов рақиб ҳимоясидаги қўпол хатодан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди ва баҳсга интрига қайтарди. Бироқ кўп ўтмай фарғоналиклар яримҳимоячиси Икром Алибоев майдон марказида қўпол ҳаракати учун қизил карточка олиб, жамоасини оғир вазиятда қолдирди.

Қолган дақиқаларда меҳмонларда ҳисобни тенглаштириш имконияти бўлмади, мезбонлар эса Ғофуровнинг автоголи эвазига фарқни яна оширди — 3:1.

Шу тариқа, «Нефтчи» икки турдан сўнг 3 очко билан умумий жадвалда 7-ўринда бормоқда (дастлабки турда Ироқнинг «Ал-Қувва Ал-Жавия» клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилганди).

Биринчи турда БААнинг «Ал Айн» клубига йирик ҳисобда (0:4) ютқазган «Ан Наср» эса дастлабки очколари ҳисобига 8-ўринга жойлашди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.