Иқтисодиёт

Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат қўллаб-қувватлаш чоралари қабул қилинган

Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сонли қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланмоқда.

Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат қўллаб-қувватлаши чоралари қабул қилинди

Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сонли қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ ва молиявий имтиёзлар жорий этилмоқда.

**Солиқ имтиёзлари ва преференциялар**

2028 йил 1 январга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўз эҳтиёжлари учун полиэтилен гранулаларини олиб киришда акциз солиғини тўлашдан озод этилади.

Ҳисобот даври якунларига кўра электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушум улуши умумий тушумнинг камида 80 фоизини ташкил этадиган электротехника тармоғи корхоналари учун фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаларини 50 фоизга камайтириш тарзидаги илгари белгиланган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2030 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Ягона электрон платформасида (cooperation.uz) рўйхатдан ўтган электротехника тармоғи корхоналарига хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар етказиб берувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш кўринишидаги имтиёз берилади. Бунда ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича ушбу маҳсулотларни сотишдан тушган тушум умумий тушумнинг камида 50 фоизини ташкил этиши шарт.

Ушбу имтиёз давлат корхоналари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

Инвестициялар ҳажми 50 млн АҚШ долларидан юқори бўлган йирик халқаро инвесторлар («Forbes Global 2000») 10 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи ва фойда солиғини тўлашдан озод қилинади. Бунда инвестиция шартномасида 3 йил давомида қўшилган қийматни 40 фоиздан ошириш, шунингдек, йиллик фойданинг камида 3 фоизини илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига йўналтириш мажбуриятлари назарда тутилиши лозим.

Электротехника соҳасидаги янги инвестиция лойиҳалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқариш бинолари ва технологик ускуналарни фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 3 йил давомида тезлаштирилган амортизация қилиш ҳуқуқи берилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.