Дунё

Экстремизм туşунçаси кенгайтирилди, жазо çоралари куçайтирилди

Экстремистик ва тақиқланган таşкилотларда иşтирок этганлик уçун жазо куçайтирилди. Энди бундай ҳаракатлар 5 йилдан 10 йилгаçа озодликдан маҳрум қилиş билан жазоланиşи мумкин. Экстремистик материалларни тарқатиş уçун ҳам жарима ва маъмурий қамоқ çоралари белгиланди.

Экстремизм тушунчаси кенгайтирилди, жазо чоралари кучайтирилди

Айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан экстремизм тушунчаси кенгайтирилди, жазо чоралари кучайтирилди.

Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМ 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, қонун ҳужжатларидаги “диний экстремизм” сўзлари “экстремизм” сўзи билан алмаштирилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.