Россия ва Ўзбекистон экстремистлар ва террорчилар ҳақида маълумот алмашишга келишиб олди
Энди мамлакатлар ҳукумат хавфсизликка таҳдид деб ҳисоблайдиган террористик ва экстремистик ташкилотлар ҳамда алоҳида шахслар ҳақида тезкор маълумот алмашади.

Россия ва Ўзбекистон экстремистлар ҳамда террорчилар ҳақидаги маълумотларни алмашишга келишиб олди
Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бош прокурорлари терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик ҳақидаги битимни имзолади, деб хабар берди РБК. Москва шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ҳужжатга Россия бош прокурори Александр Гуцан, Беларус бош прокурори Дмитрий Гора, Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов, Қирғизистон бош прокурори Малик Бектурганов, Тожикистон бош прокурори Ҳабибулло Сайдулло Воҳидзода ва Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев имзо чекди.
Эндиликда мамлакатлар ҳукумат хавфсизликка таҳдид деб баҳолайдиган террористик ва экстремистик ташкилотлар, шунингдек алоҳида шахслар ҳақида тезкор маълумот алмашади. Маълумот алмашинуви давлатлар суверенитетига қаратилган тажовузлар ёки эҳтимолий террористик ҳужумлар ҳақидаги ахборотга ҳам тегишли. Битимда «ўз давлатига» қайтаётган хорижий жангарилар ва уларнинг оила аъзолари алоҳида қайд этилган.
Россияда экстремизм ва терроризмга оид моддалар, жумладан, сиёсий сабабларга кўра қўзғатилган ишлар бўйича ҳам қўлланилади. Росфинмониторингнинг тегишли реестрига аллақачон 23 мингдан ортиқ киши киритилган, яқинда уларга журналист Юрий Дуд ҳам қўшилди. Бу рўйхатда, шунингдек, Павел Дуров, Вера Полозкова, Леонид Гозман, Татяна Лазарева, Борис Акунин ва Александр Невзоров ҳам бор.
«Первйй отдел» лойиҳаси ва Парубец Аналйтисс таҳлилий маркази маълумотларига кўра, 2026-йил биринчи ярмида Россияда терроризм бўйича 1145 киши судланган, бир йил аввал эса бундай ҳукмлар сони 725 тани ташкил этган.

