Дунё

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланиб 10 киши ушланди (фото)

Гумонланувчилар экстремистик гуруҳ тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятида қатнашиш, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоватни қўзғатишда айбланмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланиб 10 киши қўлга олинди (фото)

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) Атирау шаҳрида экстремистик гуруҳ тузиш ва мамлакатда давлат тўнтариши режалаштиришда гумон қилинган 10 нафар шахсни ушлади. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди “Ведомости”.

МХҚ маълумотига кўра, гуруҳ аъзолари мамлакатнинг ғарбий ҳудудида конституциявий тузумни куч билан ўзгартиришни режалаштирган. Қўлга олиш амалиёти 30-октябр куни прокуратура органлари назорати остида, судгача бўлган тергов доирасида ўтказилган.

Гумонланувчилар экстремистик гуруҳ тузиш ва унга раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятида қатнашиш, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоватни қўзғатишда айбланмоқда.

Шунингдек, идора болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган учта яширин таълим маркази фаолияти тугатилганини билдирди.

Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, ушланганларнинг баъзилари илгари терроризм ва бошқа жиноятлар учун судланган. Тергов манфаатлари нуқтаи назаридан бошқа маълумотлар ошкор этилмади.

2025-йилда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Олмаотада теракт режалаштирган беш нафар ажнабий фуқарони қўлга олган эди. Ўша йилнинг сентябр ва октябр ойларида эса терроризмни тарғиб қилишда гумонланиб, саккиз нафар Қозоғистон фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва улар ушланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.