Маҳаллий

“Дижейлик — севимли машғулотим”. Таълим вазири биринчи ўринбосари — электрон мусиқага қизиқиши ҳақида

Таълим вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ойбек Йўлдошев Газета билан суҳбатда дижейлик ҳоббиси ва шоир Ғафур Ғуломнинг набираси экани ҳақида гапириб берди. Яқинда унинг 2024-йилда ъСтихияъ фестивалидаги чиқиши тармоқларда тарқалиб, ижобий кутиб олинганди.

“Дижейлик — севимли машғулотим”. Таълим вазири биринчи ўринбосарининг электрон мусиқага қизиқиши ҳақида

Ойбек Йўлдошев 20-октабр куни таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангач, унинг 2024-йилда “Стихия” электрон мусиқа фестивалидаги чиқиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Кўпчилик унинг дижейликка бўлган қизиқишини ижобий қарши олди.

У 27-октабр куни ИнноВеек-2026 халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг очилиш маросимидан кейин Газета мухбирига берган интервюсида электрон мусиқага қизиқиши қандай бошланганини, дижейлик билан шуғулланиши ва янги лавозимида бу ҳобби учун қанчалик вақт ажрата олиши ҳақида сўзлаб берди.

Ойбек Йўлдошевнинг электрон мусиқага қизиқиши 1997-йилда АТБ тахаллуси билан ижод қилувчи немис дижейи Андре Танненбергнинг “9 ПМ (Тилл И Соме)” треки ва 1999-йилдаги Мовин' Мелодиес албоми билан бошланган. Ўша пайтда амакиваччаси олиб келган мусиқа тўплами уни транс жанри билан таништирган.

“Дастлаб транс мусиқани тинглаб, аста-секин ўз коллексиямни тўплай бошлаганман. Вақт ўтиши билан бу шунчаки мусиқа эмас, балки ўз маданияти, эстетикаси ва ички мантиғига эга алоҳида бир олам эканини англадим”, — дейди Йўлдошев.

2001−2002-йилларда Англияда магистратурада ўқиган даврида унинг мусиқий қизиқишлари янада кенгайган. Турли мамлакатлардан келган талабалар билан танишув унга ҳаус ва бошқа электрон мусиқа йўналишларини кашф этиш имконини берган.

Паул Оакенфолд, Саша, Жоҳн Дигвеед, Ҳернан Саттанео, Даве Сеаман ва Ниск Варрен каби дижейлар ижоди, шунингдек, Ренаиссансе ва Глобал Ундергроунд тўпламлари унинг мусиқий диди шаклланишига таъсир кўрсатган.

“Ўша даврда дижей сетини шунчаки треклар кетма-кетлиги эмас, балки бошланиши, ривожи ва авжи бор яхлит мусиқий саёҳат сифатида тушуна бошладим”, — дейди у.

Йўлдошев дижейликни Англияда ўқиган пайтида ўргана бошлаган. 2001-йилда грек дўстлари унга олти каналли микшер сотиб олиб, ундан фойдаланишни ўргатган. У СД плеерли Валкман ва мусиқа марказини микшерга улаб, трекларни бир-бирига мослаштиришни машқ қилган.

Кейинчалик унинг қизиқишлари трансдан прогрессив ҳаусгача, техно ва минималдан тортиб, атмосфераси чуқурроқ электрон мусиқагача бўлган йўналишларни қамраб олган. У мусиқани ижрочилар билан бирга, муайян жанрларни шакллантирган лейбллар орқали ҳам излай бошлаган.

Бедроск, Судбеат, Селадор, Лост & Фоунд, Анжунадееп, Манго Аллей ва Балансе каби лейбллар, Гуй Ж ва Қуиввер сингари ижрочилар, шунингдек, Киасмос ва Аппарат каби лойиҳалар унинг мусиқий дидига таъсир кўрсатган.

“Мен учун бир жанр билан чекланиб қолмаслик, прогрессив мусиқа, электроника ва чуқур техно кесишмасида ўзимга хос овоз ва кайфиятни излаш муҳим”, — дейди у.

Йўлдошев ўзини профессионал дижей деб ҳисобламайди. У мусиқани мустақил излаш, тўплаш ва уйда микслар тайёрлаш билан шуғулланади. Инглиз тилида бундай формат бедроом ДЖ деб аталади.

“Тўғрисини айцам, ўзимни профессионал дижей деб ҳисобламайман. Мен кўпроқ уйда ўтириб, электрон мусиқаларни излайдиган, тўплайдиган ва мустақил равишда дижейликни ўрганадиган одамман. Бу — мен учун жиддий ҳобби”, — деди у.

2024-йилда Йўлдошев “Стихия” фестивалида чиқиш қилишга таклиф этилган. Унинг айтишича, бу таклиф ўзини синаб кўриш имконияти бўлган.

“Мени таклиф қилиб, ишонч билдирганлари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Мен учун энг муҳими — янги топган мусиқаларимни, бошқалар ҳали эшитмаган трекларни одамлар билан бўлишиш”, — дейди у.

Фестивалдан ташқари, Йўлдошев дўстларининг таклифи билан турли тадбирларда ҳам мусиқа қўйиб туради. Мусиқа унинг учун нафақат ҳордиқ чиқариш, балки диққатни жамлаш ва қайта куч тўплаш воситаси ҳамдир. Дижейликдаги тажриба, унинг фикрича, касбий фаолиятда ҳам асқатади: ҳар иккисида жараённи тўғри ташкил этиш, вақтни ҳис қилиш ва муҳим нуқталарни ажрата билиш керак.

Йўлдошев дижейликни касбга айлантиришни мақсад қилмаган. У учун бу машғулотнинг асосий мазмуни — тингловчиларни янги мусиқа билан таништириш.

“Дижейнинг вазифаси фақат машҳур трекларни қўйиш эмас, балки одамларга улар ҳали эшитмаган мусиқаларни очиб бериш. Агар тингловчи сет давомида янги мусиқани кашф эца, демак, бунинг ўзи катта натижа”, — дейди у.

Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганидан сўнг Йўлдошевнинг олдида янги вазифалар пайдо бўлди. У ҳоббига қанча вақт ажрата олиши иш жараёни ва оилавий шароитга боғлиқ бўлишини айтди.

“Ишни энди бошладик. Олдимда турган вазифалар жуда кўп, билдирилган ишонч учун миннатдорман. Дижейлик билан қанчалик шуғуллана олишимни эса иш ва оилавий шароитга қараб кўрамиз”, — дейди у.

Суҳбатда ижтимоий тармоқларда тарқалган яна бир маълумот — унинг шоир Ғафур Ғуломга қариндошлиги ҳақида ҳам сўралди. “Мен Ғафур Ғуломнинг кенжа қизининг ўғлиман, яъни набирасиман”, — дейди Ойбек Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, Ойбек Йўлдошев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлгунга қадар ПвС Узбекистан компаниясида давлат сектори, инфратузилма ва ЭСГ бўйича консалтинг амалиёти директори лавозимида фаолият юритган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.