Маҳаллий

Таълим ва илм-фан вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Ойбек Йўлдошев Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ПвС Узбекистан компаниясининг

Таълим ва илм-фан вазирлигига уч нафар янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Таълим ва илм-фан вазирлигида бир қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.

Йўлдошев Ойбек Беҳзодович Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ПвС Узбекистан компаниясининг Давлат сектори, инфратузилма ва ЭСГ бўйича консалтинг амалиёти директори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарори билан Пардаева Меҳринисо Дониёровна Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловдан олдин Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

Яна бир қарорга кўра, Мирзалиев Санжар Маҳаматжан ўғли ҳам Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида ишлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.