Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида, якшанбада эса Фарғона водийси ҳамда пойтахтда бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин
Дам олиш кунларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда.
Жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кам булутли ва илиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ёғингарчилик бўлмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача кўтарилади.
Шанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, кечга томон эса Тошкент вилоятининг айрим жойларида, 1-ноябрда кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида бироз ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +5…+10 даража, шимолда 0…+5 даража, кундуз кунлари эса +17…+22 даража бўлади. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида 30−31-октабрда ёғингарчилик кутилмайди. 1-ноябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +8…+10 даража, кундуз кунлари +20…+22 даража илиқ атрофида бўлади.

