Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи ҳудудларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда эса вақти-вақти билан чанг-тўзонлар билан бирга 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 27-32 даража, жанубда эса 35 даражагача кўтарилади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даража бўлади.

