Якшанба куни ҳарорат 2−3 даражага кўтарилиши мумкин
Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли, шимолда ва тоғларда ўзгарувчан бўлади. Фақат водий вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +28…+35 даража атрофида бўлади, якшанба куни 2−3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

Якшанба куни ҳарорат 2−3 даражага кўтарилиши мумкин
Дам олиш кунлари республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, шимол ва тоғларда эса ўзгарувчан бўлиши кутилади, ёғингарчилик кузатилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди.
Жума куни кундузги пайтда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятларида ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Шанба куни ҳарорат фонида деярли ўзгариш бўлмайди, республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +28…+33 даража, жанубда +35 даражагача, Фарғона водийсида эса +23…+28 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари ва эрта тонгда +13…+18 даража бўлади.
6-сентабр, якшанба куни ҳарорат 2−3 даражага ошиши кутилмоқда.
4−5-сентабрда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучаяди, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати жума куни кундуз +30 даража, шанба куни +30…+32 даража, якшанба куни +32…+34 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +16…+18 даража бўлади.

