Маҳаллий

Дам олиш куни ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳарорат ошиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, шимолий ҳудудларда ва тоғларда эса ўзгарувчан бўлиши кутилади, ёғингарчилик бўлмайди, деб хабар берди “Ўзгидромет”.

Прогнозларга кўра, фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

4–5-сентябр кунлари ҳарорат деярли ўзгармайди, республиканинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 28-33 даража, жанубда 35 даражагача, Фарғона водийсида эса 23-28 даража атрофида сақланади. Ҳарорат асосан кечалари ва эрта тонгда 13-18 даража бўлади.

6-сентябр, якшанба куни ҳарорат 2-3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

4–5 сентябрда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучаяди, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Сентябр ойи бўйича прогнозларга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.