ДАБА “Ўзекспомарказ” ва Халқаро ҳамкорлик маркази нима учун алоҳида шартлар асосида хусусийлаштирилишига изоҳ берди
ъЎзекспомарказъ ҳамда Халқаро ҳамкорлик марказидаги давлат улушлари Тошкентнинг ъяшил ҳудудидаълиги учун алоҳида шартлар асосида хусусийлаштирилади, дея маълум қилди ДАБА директори Соҳибжон Муродов. Инвесторлар учун шаҳар бош режаси талабларини бажариш қатъий мажбурият сифатида белгиланади.

ДАБА “Ўзекспомарказ” ва Халқаро ҳамкорлик маркази нега алоҳида шартлар асосида хусусийлаштирилишини тушунтирди
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов Тошкентдаги “Ўзекспомарказ” ҳамда Халқаро ҳамкорлик марказидаги давлат улушлари нима сабабдан Президент администрацияси билан келишилган ҳолда хусусийлаштирилаётганига изоҳ берди, дея хабар бермоқда Газета мухбири.
Президентнинг 28-августдаги иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ҳақидаги фармони билан бир қатор йирик компаниялардаги давлат аксиялари ва улушлари сотилмоқда. Жумладан, “Ўзекспомарказ”даги 91,83 фоиз ҳамда Халқаро ҳамкорлик маркази (“Бодомзор” метро бекати яқинидаги Халқаро бизнес маркази)даги 79,27 фоиз давлат улуши савдога чиқарилади.
Идора раҳбари 8-октабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу обьектлар учун алоҳида консепсия ва сотув шартлари белгиланишининг асосий сабаби сифатида уларнинг шаҳарнинг яшил ҳудудида жойлашганини кўрсатди.
“Бошқа активлардан фарқи — локациясида. Кўпчилик билади, улар Тошкент шаҳрининг яшил ҳудудида жойлашган. Параллел равишда, биз „Яшил ҳудуд“ давлат дастурини амалга оширишимизда ҳам ушбу лойиҳалар инобатга олинган. Феврал ойида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, ушбу корхоналардаги улушларимиз сотилаётганда ана шу шартлар қатъий белгиланади ва бош режа билан мустаҳкамлаб қўйилади”, — деди ДАБА раҳбари.
Соҳибжон Муродовнинг қўшимча қилишича, ҳудудда “Яшил ҳудуд” давлат дастурини амалга ошириш бўйича ишлар давом этаётгани сабабли инвесторлар учун ушбу талаб мажбурий шарт сифатида киритилади.
Маълумот учун, юқоридаги фармон билан, шунингдек, “Туронбанк”нинг 98,9% аксиясини очиқ савдоларга чиқариш режалаштирилган.
Банкнинг хусусийлаштиришга тайёрлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва халқаро консултантларнинг хулосалари асосида банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига топширилди.
Улар орасида КО-УНГ СЙЛИНДЕРънинг 54,76%, Кор-УНГ Инвестментънинг 50%, В-ГЕН БИОПҲАРМАънинг 50%, Инно Технопаркънинг 100%, Устудйънинг 50%, “ЎЗБЕК-ТУРК ТЕСТ МАРКАЗИ”нинг 51% улуши ҳам бор.

