Маҳаллий

Чорвоқ сув омборидан иккинчи чўкиб кетган шахснинг жасади топилди

Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган иккинчи эркакнинг жасадини топишди. Отани қидириш ишлари давом этмоқда.

Чорвоқ сув омборидан иккинчи ҳалок бўлган шахснинг жасади топилди

Ўзбекистон ФВВ ғаввослари Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган иккинчи кишининг жасадини топишди. Жасад бугун соат 12:07 да топилган. Учинчи ҳалок бўлган шахсни қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар беради.

Ҳодиса 2 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида юз берган. Катерда сайр қилиш вақтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга сакраган. Эркак қутқарув нимчаси билан таъминланмаган бўлган ва чўка бошлаган.

Унга ёрдам бериш учун акаси ва отаси сувга отилган. Натижада уларнинг уччаласи ҳам чўкиб кетган.

Биринчи жасадни қутқарувчилар 9 сентябрь куни соат 13:02 да топишган эди. Ғаввослар оиланинг кенжа ўғлини топишган.

Бугун соат 12:07 да ФВВ чўкиб кетган иккинчи ака-уканинг жасади топилгани ҳақида хабар берди. Отанинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.