Маҳаллий

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чорвоқ сув омбори сув ҳавзасида 3 киши чўкиб кетди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, воқеа 2-сентябр куни содир бўлган. Ота ва унинг икки ўғли катерда сайрга чиққан, сўнг сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчасисиз сувга тушиб чўкиб кетган. Хабар келиб тушиши билан ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Қайд этилишича, қидирув ишлари кўламининг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги ишларни мураккаблаштирмоқда. Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.