Маҳаллий

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди

Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди. Улар катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушган. ФВВ ғаввос қутқарувчилари қидирув ишларини олиб бормоқда.

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди

2-сентабр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла” МФЙ ҳудудидаги Чорвоқ сув омборида 3 нафар фуқаро — ота ва унинг 2 нафар ўғли — чўкиб кетди, дея хабар қилди.

Қайд этилишича, улар катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб, ҳимоя нимчасиз сувга тушган. Хабар келиб тушиши билан ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб, 2−2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Вазирлик қидирув ишлари кўлами кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирувни мураккаблаштираётганини таъкидлади. Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.