Маҳаллий

Бухорода 10,8 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди: бир қисми Когонда яширилган

Бухородаги хонадонда нарколабораториядан 6,65 кг “спайс” синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди. У ерда тайёрланган яна 4,2 кг наркотик Когондаги 21 та манзилга яшириб қўйилгани маълум бўлди. 2 киши қўлга олинди, схеманинг бошқа эҳтимолий иштирокчиларини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Бухорода 10,8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди, уларнинг бир қисми Когонда яширилган

Бухоро шаҳридаги хонадонлардан бирида яширин нарколаборатория аниқланиб, у ердан катта миқдордаги “спайс” синтетик гиёҳвандлик воситаси олиб қўйилди. Бу ҳақда божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Операция Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Тезкор тадбир чоғида икки нафар шахс ушланган. Тақиқланган моддалар Телеграмъдаги наркодўкон орқали тарқатиб келингани айтилмоқда.

Хонадондан 16 та ўрамга жойланган 6,65 кг гиёҳвандлик моддаси, шунингдек, 36 та СИМ карта, респираторлар, қадоқлаш халтачалари ва бошқа ашёвий далиллар топилган.

Шу хонадонда тайёрланган яна 4,2 кг гиёҳвандлик моддаси Когондаги 21 та манзилга ўрамларда яшириб қўйилгани аниқланган.

Божхона қўмитаси ҳисоб-китобига кўра, мусодара қилинган жами 10,85 кг наркотик 32,5 мингдан ортиқ дозага етиши мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, жиноий схеманинг сиртда қолган сирдошлари ва бошқа аъзоларини аниқлаш бўйича операция давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.