Маҳаллий

Бухорога 80 млн сўмлик «гашиш» келтирган наркокурер ушланди

0,38 грамм наркотик ортидан фош бўлган йирик жиноий занжир узилди

Бухорога 80 млн сўмлик «гашиш» олиб келган наркокурер қўлга олинди

Бухоро туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

34 ёшли шахс 0,38 грамм «гашиш»ни 800 минг сўмга сотаётган пайтда ушланди. Унинг ёнидан яна 1,35 грамм, бошқарувидаги автомашинадан эса 10,47 грамм гиёҳвандлик моддаси топилиб, расмийлаштирилди. Гумонланувчи дастлабки кўрсатмасида ушбу моддаларни Тошкент шаҳридаги «Бек барака» бозорида қўқонлик 35 ёшли танишидан сотиб олганини тан олди.

Шундан кейин тезкор тадбир давом эттирилди. Суриштирув жараёнида жиноий шериклардан бири навбатдаги наркотиклар партиясини Бухоро шаҳрига олиб келишни режалаштиргани маълум бўлди. У ҳар бир грамми 400 минг сўмдан баҳоланган, умумий қиймати 80 миллион сўмлик жами 200 грамм «гашиш»ни сотиш учун йўлга чиққан.

Тезкор ходимлар гумонланувчи бошқарувидаги оқ рангли автомашинани Бухоро «Карвон бозори» яқинида тўхтатишди. Машинадан 200 грамм «гашиш» топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон ЖК 273-моддаси 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.