Дунё

Брюсселда қонуний меҳнат миграциясини кенгайтириş масаласи кöтарилди

Брюсселда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи таҳлил марказларининг биринçи форуми бöлиб öтди. Унда қонуний меҳнат миграцияси имкониятларини кенгайтириş, янги бозорларга çиқиş ва транспорт алоқаларини ривожлантириş масалалари муҳокама қилинди.

Брюсселда қонуний меҳнат миграциясини кенгайтириш масаласи кўтарилди

Форумга доир пресс-релизга кўра, тадбир 2026-йил 27–28-октабр кунлари Европа ташқи алоқалар хизмати бўш қароргоҳида икки минтақанинг етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган.

Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик минтақанинг инвестиция ва технологияларни жалб этиш, янги бозорларга чиқиш ҳамда транспорт йўналишларини диверсификация қилиш имкониятларини кенгайтириши лозимлигини таъкидлади.

«Биз учун Европа Иттифоқи билан шериклик - бошқа шериклар билан ҳамкорлик қилиш эркинлигини сақлаган ҳолда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, бозорларни диверсификация қилиш ва янги технологияларни жалб этиш имкониятидир», - деди у.

Арипов инсон капитали, касбий таълим ва рақамли кўникмаларни ривожлантириш, шунингдек, қонуний меҳнат миграцияси имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида ўта муҳим минералларни қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрлашни қамраб олувчи қўшма ишлаб чиқариш занжирларини яратиш қайд этилди. Транскаспий халқаро транспорт йўналишида ташувлар самарадорлигини ошириш ҳамда сув ва иқлим билан боғлиқ хатарларга чидамлиликни кучайтириш масалалари ҳам кўтарилди.

Шунингдек, хавфсизлик чораларини иқтисодий ривожланиш ва таълим ташаббуслари билан уйғунлаштириш орқали Афғонистонда барқарорликни таъминлашга кўмаклашиш ҳақида сўз борди.

СМТИ директори эришилган келишувларни амалий натижаларга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

«Бугун белгиланган сиёсий йўналишларни аниқ лойиҳалар ва амалий натижаларга айлантириш муҳим. Шериклигимиз самарадорлиги айнан шу мезон асосида баҳоланиши лозим», - деди Элдор Арипов.

Форум СМТИ, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили офиси ҳамда ЕИ Хавфсизлик тадқиқотлари институти томонидан ташкил этилди. У 2025-йил апрелида Самарқандда ўтган биринчи «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» саммитининг амалий давоми бўлди. Ўша саммит якунларига кўра, икки минтақа муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди.

Форум иштирокчилари экспертлар мулоқотини давом эттириш ва ушбу платформани мунтазам ҳамкорлик формати сифатида ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.