Маҳаллий

Билим ва малака — тараққиётнинг асосий капитали

Ўзбекистонда таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, билим ва малакани мамлакат тараққиётининг асосий капиталига айлантириш

**Билим ва малака — тараққиётнинг асосий капитали**

Бугунги кунда давлатимиз томонидан таълим тизимига, айниқса ёшларнинг замонавий билимларини ошириш, интеллектуал салоҳиятини бойитиш, уларнинг замон билан ҳамнафас, етук инсонлар бўлиб вояга етиши учун қаратилаётган эътибор юртимиз тараққиётига йўналтирилган узоқ муддатли сармоя сифатида тобора катта аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 28-август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида мамлакатимизнинг яқин ва узоқ истиқболдаги тараққиётини таъминлашга қаратилган 7 та миллий дастурни илгари сурди.

Уларнинг дастлабки ва стратегик йўналишларидан бири — билим ва малакани келгуси тараққиётнинг асосий капиталига айлантиришдир. Зеро, замонавий дунёда рақобат нафақат табиий бойликлар ёки молиявий ресурслар, балки билимли, малакали, янгиликка интилувчан ва юксак салоҳиятли инсонлар учун ҳам кечмоқда.

Шу жиҳатдан, таълим тизимини янги сифат босқичига олиб чиқиш, ҳар бир болага муносиб таълим олиш имконини яратиш, ўқитувчи ва педагогларнинг мақоми ҳамда касбий салоҳиятини юксалтириш — мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгилаб берувчи энг муҳим омиллардан биридир.

Айниқса, Давлатимиз раҳбари бощилигида сўнгги ўн йилда мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилган трансформация соҳани бутунлай янги қиёфа ва янги босқичга олиб чиқди, десак муболаға бўлмайди.

Натижада мактабгача таълим билан қамров даражаси 2016-йилда 27 фоиз бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 78 фоизга етди.

Шу билан бирга, жорий йил давомида 811 минг нафардан ортиқ 6 ёшли болаларни мактабга тайёрловга жалб этиш орқали қамров кўрсаткичини 99,3 фоизга етказиш режалаштирилган.

Болаларни мактабгача таълимга қамровини оширишда яна бир катта аҳамият касб этаётган «Ақлвой» лойиҳаси доирасида олис ва чекка ҳудудларгача ушбу таълим тури етиб бораётгани юртдошларимизга катта манзур бўлаётгани ҳам сир эмас.

Ҳозирга қадар мамлакатимиздаги шу каби олис ҳудудларда жойлашган 216 та маҳаллада 648 та кўчма мобил гуруҳлари ташкил этилди ҳамда 10 минг нафардан ортиқ бола мактабгача таълимга қамраб олинди.

Мактабгача таълим соҳасидаги педагоглар сони ва уларнинг малака даражаси ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2017-йилда мактабгача таълим ташкилотларидаги жами педагоглар сони 58,4 минг нафар бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 179,5 минг нафарга етди.

Фақатгина 2026-йилнинг ўтган даври мобайнида 118 та ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши ҳисобига 13 779 та, 1 100 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши натижасида 42 790 та, жами 56 569 та янги бола ўрни яратилди.

Таълим жараёнларини изчил давом эттириш ҳамда ўқувчиларга муносиб шарт-шароит яратишда таълим соҳаси инфратузилмасини доимий ривожлантириб бориш зарур, бу борадаги ишлар ҳам давлатимиз томонидан мунтазам амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2024-2025 йилларда жами 1 379 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди ва бунинг натижасида умумтаълим мактабларида жами 400,7 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди, ушбу ишларга қарийб 6,9 трлн. сўм маблағ йўналтирилди.

Жорий йилда ҳам барча дастурлар доирасида 768 та мактабда қуриш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур мақсадлар учун буджетдан 5,9 трлн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Юртимиз келажаги бўлган йигит-қизларни ҳар томонлама етук ва билимли шахслар этиб тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини халқаро минбарларга олиб чиқиш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзарб бўлиб бораётганини таъкидлашни истардим.

Бу борада Ўзбекистонда фан олимпиадаларига қаратилаётган катта эътибор ва яратилган шаффоф тизим катта ютуқларимизга сабаб бўлмоқда. Жумладан, мамлакатимиз ёшларининг жорий йилда 5 та нуфузли халқаро олимпиадада 20 та — 1 та олтин, 8 та кумуш ва 11 та бронза медални қўлга киритганини айтишнинг ўзи кифоя.

2026 йилда иқтидорли ўқувчиларимиз томонидан 28 та нуфузли халқаро ва минтақавий олимпиадаларда жами 228 та — 38 та олтин, 82 та кумуш ва 108 та бронза медал қўлга киритилди.

Бу натижалар мамлакатимизда иқтидорли ёшларни аниқлаш, тизимли тайёрлаш, ғолиб ўқувчилар ҳамда уларнинг устозларини муносиб рағбатлантириш шароитлари ўз самарасини бераётганини кўрсатади.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги изчил ва узлуксиз ислоҳотларнинг бош мақсади мактабларимизда таълим сифатини ошириш ҳамда фарзандларимизнинг юқори билим ва малакага эга бўлишидир.

Шу мақсадда вазирлик томонидан умумий ўрта таълим мактабларига хорижий тилларни ўқитиш учун 2023-2026-ўқув йиллари давомида умумий ҳисобда 2200 нафарга яқин хорижий мутахассис жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ-22-сон фармонига мувофиқ, 2026-2027 ўқув йили давомида умумтаълим муассасаларига жалб этилган хорижий мутахассислар сонини 2 минг нафарга етказиш режалаштирилган.

Мактабларда чет тили фанини ўқитиш сифатини янада яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳрида жорий этилган «Келажак учун хорижий тил» лойиҳаси ҳам бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

2025-2026 ўқув йили давомида мазкур лойиҳа доирасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 11-синф ўқувчилари ўртасида хорижий тил билиш кўникмалари бўйича баҳолаш жараёнлари ташкил этилди ва унда 10 минг нафардан ортиқ ўқувчи Б1 ва ундан юқори натижаларни қайд этди.

Шу ўринда таълим тизимининг яна бир муҳим бўғини бўлган Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятига тўхталиб ўтишни истардим.

2019-йилда ташкил этилган мазкур тизимда дастлаб 16 та таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 15 бараварга ошиб, 249 тага етди.

Айни пайтда мазкур мактабларда 88 мингга яқин ўқувчига 9 мингдан зиёд педагог томонидан замонавий таълим дастурлари асосида таълим-тарбия берилмоқда. Шунингдек, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда СТЕМ фанларини босқичма-босқич инглиз тилида ўқитиш амалиёти кенгайтирилмоқда.

Шу билан бирга, иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш ва уларни нуфузли хорижий олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлашга қаратилган “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури йўлга қўйилиб, дастур доирасида 3 000 нафар ўқувчи махсус тайёргарликка жалб этилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўқувчиларнинг халқаро майдондаги ютуқларида ҳам яққол намоён бўлмоқда. 2025-йил давомида Агентлик тизими ўқувчилари нуфузли халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида 127 та — 24 та олтин, 46 та кумуш ва 57 та бронза медални қўлга киритди.

2025-2026 ўқув йилида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 34 нафар 11-синф ўқувчиси дунёнинг ТОП-300 талигига кирувчи олий таълим муассасаларига 100 фоизлик грант асосида муддатидан олдин қабул қилинди.

Жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари Элбек Зоҳиджонов ва Асилбек Суннатов Массачусетц Институте оф Течнологй — МИТ университетига, Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Дилафрўз Собирова эса Гарвард университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.

Умуман олганда, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида олиб борилаётган кенг ва ҳаётий ислоҳотлар бугун том маънода ўз самарасини кўрсатаётганини айцам, адашмаган бўламан.

Давлатимиз раҳбарининг мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ва унда муҳим дастурлардан бири сифатида белгиланган билим ва малакани келгуси тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш — чинакам маънода бугун катта ва эзгу мақсадимизга айланиб бораётгани бор гап.

Бу ҳаётий ташаббуслар эса ҳар бир юртдошимиз ҳаёти ва турмуш тарзининг ўзгариши, ёшларимизнинг келажакда муносиб баркамол авлод бўлиб камол топишида муҳим асос бўлиб хизмат қилиши табиий.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.