Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев ўқувчилар ва устоз-мураббийларни Билимлар куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ўқувчилар, устоз-мураббийлар ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади. Президент янги ўқув йили бутун таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишини тилади.

Президент табригида таъкидланишича, сўнгги йилларда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистон мактаблари янгича қиёфа касб этиб, таълим сифати такомиллашиб бормоқда. Мактаб, лицей, техникум ва олийгоҳларда таҳсил олаётган билимли, зукко ва интилувчан ёшлар мамлакатнинг “олтин фонди” экани қайд этилди.

Давлат раҳбари таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратилишини билдирди. Мактабни тамомлаётган ёшларнинг пухта билим билан бирга камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаши учун ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилиши, уларга замонавий тажриба ва илғор мутахассислар жалб қилиниши маълум қилинди.

“Азиз фарзандларим, сизларга бахтли ва саодатли ҳаёт эшикларини очадиган калит ҳам, умр йўлларингизда пайдо бўладиган мураккаб саволларнинг ечими, синов ва машаққатларни енгиб ўтишнинг кафолати ҳам фақат билим, билим ва билимдир”, дейилади табрикда.

Шавкат Мирзиёев ёшларни янги илм, ғоя ва инновациялар, касб-ҳунар, она тили, тарих ва маданиятни пухта эгаллашга, жаҳон тарихи ва хорижий тилларни ўрганишга чақирди. Ўқувчиларга янги ўқув йилини аъло баҳолар билан бошлаш, чоракларни муваффақиятли якунлаш, сиҳат-саломатлик, омад ва зафар тиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.