Маҳаллий

То тҳе Счоолчилдрен, Теачерс анд Менторс оф Оур Соунтрй

Сонгратулаторй Мессаге фром Пресидент Шавкат Мирзиёев то тҳе Студенц, Теачерс анд Менторс оф тҳе Счоолс оф Оур Соунтрй.

Мамлакатимиз ўқувчилари, ўқитувчилари ва мураббийларига!

Азиз болажонлар!

Ҳурматли ўқитувчилар, мураббийлар ва ота-оналар!

Барчангизни бу йил улуғ байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан уйғун ҳолда нишонланаётган Билимлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Ушбу қувончли кунда илк бор мактаб остонасига ҳаяжон ва қизиқиш, улкан орзу ва умидлар билан қадам қўяётган қарийб 800 минг нафар ўғил-қизларимизга, уларнинг ота-оналарига ҳамда бутун педагогик жамоага энг эзгу тилакларимни билдираман.

Янги ўқув йили мамлакатимиз таълим тизимида ва мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларимиз ҳаётида таълим ва интеллектуал юксалиш йили бўлсин!

Байрамнинг азиз иштирокчилари!

Сўнгги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Янги Ўзбекистон мактаблари тубдан ўзгариб, янги қиёфа касб этмоқда, таълим сифати эса юксалиб бормоқда.

Шундай муҳитда ўсиб-улғаяётган, ота-оналари ва мураббийларини таълим ва касбий тайёргарликдаги илк муваффақиятлари, шунингдек, ИТ, ижодкорлик, спорт ва жамоат ҳаётидаги ютуқлари билан хурсанд қилаётган фарзандларимиз бизнинг гўзал келажагимиз ва олтин захирамиздир.

Ана шундай билимли, тиришқоқ ва мақсадли ёшлар сонининг ортиб боришида биз Учинчи Ренессанснинг куртакларини кўрамиз. Уларни илдизи мустаҳкам дарахт каби тараққиётимизнинг ишончли таянчи бўлиб етишишлари учун тарбиялаш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

Шубҳасиз, биз бундай улкан мақсадларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган таълим-тарбия ривожига устувор аҳамият беришда давом этамиз. Мактабни тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар чуқур билимларга эга бўлишлари билан бирга, камида битта замонавий касбни эгаллашлари учун барча шарт-шароитларни яратамиз. Шу мақсадда ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил этамиз, илғор тажрибаларни жорий қиламиз ва етакчи мутахассисларни жалб қиламиз.

Азиз болажонлар, бахтли ва фаровон ҳаёт эшикларини очадиган, қийин саволларга жавоб топишга ёрдам берадиган, ҳаёт йўлингизда дуч келишингиз мумкин бўлган синов ва қийинчиликларни муносиб енгиб ўтишга имкон берадиган калит – бу билимдир, фақат билимдир.

Гўзал ёшлигингизнинг ҳар бир дақиқасини қадрланг. Тиришқоқлик билан янги билимларни эгалланг, инновациялар, касб-ҳунарларни ўзлаштиринг, она тилимизни, бой тарихимиз ва маданиятимизни, шунингдек, жаҳон тарихи ва чет тилларини чуқур ўрганинг. Ҳеч қачон ўрганишдан тўхтаманг ва доимо билимга интилинг.

Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган бу муқаддас заминни бутун қалб-жонингиз билан севинг ва доимо Ватанингизга, халқингизга садоқатли бўлинг!

Бу йўлда сизнинг энг яқин дўстларингиз ва маслаҳатчиларингиз ғамхўр ўқитувчиларингиз ва ота-оналарингиз эканлигини унутманг!

Янги ўқув йили сиз учун аъло баҳолар билан бошлансин ва ҳар бир ўқув чорагини муваффақиятли якунланг. Сизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман.

Яна бир бор, азиз болажонлар, барчангизни Билимлар куни билан табриклайман!

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.