Лайфстайл

Балиқ эмас, ҳаяжон ови: фақат қармоқ тутганлар хис қиладиган завқ ҳақида

Сувнинг майин şовуллаşи, сукунат, қимирламай турган қармоқ ва соатлаб давом этадиган интизорлик. Кимгадир зерикарли туюлган бу маşğулот боşқалар уçун çинакам роҳат. Балиқ овининг сири нимада? Нега одамлар унинг маşаққатидан ҳам завқ олади?

Балиқ эмас, ҳаяжон ови: фақат қармоқ тутганлар ҳис қиладиган завқ ҳақида

Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган Каркидон сув омбори одатдагидек одамлар билан гавжум. Бугун ҳам овчилар ўз яқинлари билан балиқ овлашга келишган. Ҳаво ҳарорати пасайганига қарамай, балиқлар қармоқларга илинмоқда. Балиқ овлашнинг гашти ҳақида моҳир овчилар билан суҳбатлашдик.

Моҳир овчилардан бири бўлган Қойил ака Абдураҳмонов Каркидон сув омборидан 17 килолик лаққа балиқ тутган экан. У деҳқончилигидан ортиб ҳафтада икки марта балиқ овига келади.

«Балиқлар айёр бўлиб кетган»

«Раҳматли отам овчи бўлган. 7-8 ёшимда отамга эргашиб овга кетардим. Неча йилдирки, балиқ овлаш ҳоббимга айланди. Буни қарангки, энди овларга набираларимни олиб келяпман.

Пенсияга чиққанман, ҳафтада икки марта балиқ овга чиқмасам «мазам қочади». Уйда деҳқончиликларимиз бор, уни ҳам қилиш керак. Деҳқончиликдан ортиб овга келиб дам олиб, маза қилиб кетамиз-да... Бугун сувга 6 та қармоқ ташладим.

Балиқ излаб кўп манзилларга борамиз. Яқинда Арнасой, Чустга, Чортоқ сув омборига бордим. Фаолиятим давомида мана шу Каркидон сув омборида 17 килолик лаққа балиқ овлаганман. Ўшанда Рамазон ойи эди, оғиз очарга энди ўтирган эдик, шом маҳалда... Бирдан тиқ-тиқ тортиб қолди, дўстим Рустам ҳамроҳим эди, қайиқда ичкарига кириб кетдик. Балиқ катта бўлгани учун у билан 1,5 соат олишдик. 1,5 соатлик олишув балиқни росмана ҳолдан тойдирди. Кейин алдаб-алдаб амаллаб ушлаб олдик. Ўша воқеадан кейин ҳам 16 килолик сазан, 14 килолик «Белйй амур» ушладим.

Балиқлар ё ақлли, ё айёр бўлиб кетдими... Ҳозир негадир катта балиқлар чиқмай қўйди. Емлар ўша-ўша, ўша қармоқлар, мана, эски Иттифоқ маҳалидаги қармоқлар.

Буни ов деб қўйибди. Соат 13:00 бўляпти, эрталабдан бери ҳали битта ҳам балиқ ушлаганимиз йўқ лекин. Омадимиз келиб қолса, 30 кг ҳам ушлаб қўямиз, 20 кг ҳам ушлайверамиз, уйга қуруқ кетган кунларимиз ҳам бўлади. Балиқ илиниши ҳавога ҳам боғлиқ бўлади, шамол бўлиб қолиши мумкин, балиқ босимга қарайди-да», дейди моҳир овчилардан бири Қойил ака Абдураҳмонов.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.