Баҳодир Жалолов профи боксдаги ғалабали сериясини давом эттирди
Ўзбекистонлик боксчи британиялик Соломон Дакресга қарши жангда тўлиқ устунлик қилди ва 5-раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

Баҳодир Жалолов профи боксдаги ғалабали юришини давом эттирди
18-октабрга ўтар кечаси Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов британиялик Соломон Дакресга (10-1-0, 3 КО) қарши навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи жанг давомида тўлиқ устунликни қўлга олди ва 5-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Кейинги раундларда ҳам ташаббусни бой бермади ва 10 раунд тўлиқ давом этган беллашув якунида ҳакамлар Жалоловнинг ғалабасини қайд этишди (99-91, 99-90).
Шу тариқа, Биг Узбекънинг ғалабали серияси давом этмоқда: 18 жангда 18 ғалаба, улардан 15 таси нокаут орқали қўлга киритилган.
Жалолов охирги жангини 9-май куни Манчестерда ўтказганди. Ўшанда у хорватиялик Агрон Смакичини нокаутга учратган.

