Муйдинхўжаев ва Умматалиев профида жанг ўтказади
Асадхўжа Мўйдинхўжаев 26 сентябрь куни жанг ўтказади, Жавоҳир Умматалиев эса 17 октябрь куни Лондонда рингга кўтарилади.

Муйдинхўжаев ва Умматалиев профи рингга чиқишади
Олимпия чемпиони ва уч карра жаҳон чемпиони Асадхўжа Муйдинхўжаев профессионал рингдаги навбатдаги жангини 26 сентябрь куни Homestretch турнири доирасида ўтказади. Унинг рақиби номи кейинроқ маълум қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев ҳам профессионал даражадаги фаолиятини давом эттиради. Унинг навбатдаги жанги 17 октябрь куни Лондондаги O2 аренасида Daniel Dubois – Fabio Wardley 2 турнири доирасида режалаштирилган. Умматалиевнинг рақиби ҳозирча эълон қилинмаган.
Ҳар икки боксчи аллақачон иккитадан профессионал жанг ўтказиб, иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонишган.
Бўлажак учрашувлар Муйдинхўжаев ва Умматалиевнинг навбатдаги профессионал жанглари бўлади. Ўзбекистон бокс федерацияси спортчиларга омад ва янги ғалабалар тилади.

