Спорт

Баҳодир Жалолов ИБФ рейтингида юқорилади

Жалолов навбатдаги жангини Соломон Дакресга қарши ўтказади

Баҳодир Жалолов ИБФ рейтингида юқорилади

Халқаро бокс федерацияси (ИБФ) барча вазн тоифалари бўйича спортчилар рейтингини янгилади.

Шунга кўра, супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов 6-ўриндан 4-ўринга кўтарилди.

Жалолов охирги жангини 2026-йил 9-май куни Агрон Смакичига қарши ўтказиб, техник нокаут орқали ғалаба қозонган ва ўз рекордини 17–0 (15 таси нокаут) кўринишига етказганди.

Ҳозир ИБФ камари Филип Хрговичда, рейтингни эса Франк Санчес бошқармоқда. Кейинги ўринларда Энтони Жошуа (3) ва Жалолов (4-ўрин) жойлашган.

Таниқли инсайдер Ден Рафаел берган хабарга кўра, Жалолов навбатдаги жангини Даниел Дюбуа — Фабио Уордли 2 кечаси доирасида Лондонда маҳаллий боксчи Соломон Дакрес (10-1, 3 нокаут)га қарши ўтказади. Хабарда айтилишича, Жалолов (Топ Ранк) ва Дакрес (Қуеенсберрй) промоутерлари келишувга эришган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.