Дунё

Аёлнинг билими ва меҳнати қадрланган, оилада öзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик қарор топган муҳит бутун жамиятни мустаҳкамлайди - Зироат Мирзиёева

Öзбекистон президентининг Анқара şаҳрига таşрифи ва Туркий давлатлар таşкилоти саммити доирасида мамлакат биринçи хоними Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгаşининг биринçи йиğилиşида иşтирок этди.

Аёлнинг билими ва меҳнати қадрланадиган, оилада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ҳукм сурадиган муҳит бутун жамиятни мустаҳкамлайди - Зироат Мирзиёева

ТДТнинг 13-саммити доирасида ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар кенгаши туркий давлатлар ўртасида оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Кенгаш ҳузуридаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларидан иборат Олий фахрий кенгашнинг илк йиғилиши “Ҳамжиҳатликдан институционал ҳамкорлик сари: Туркий дунёда оила ва хотин-қизлар” мавзусига бағишланди.

Зироат Мирзиёева ўз нутқида қизларнинг замонавий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

– Аёлнинг билими ва меҳнати қадрланган, оилада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик қарор топган муҳит бутун жамиятни мустаҳкамлайди, – деди биринчи хоним.

Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар билдирди. Болалар ва ўсмирлар учун хавфсиз интернет муҳитини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзининг якунида Зироат Мирзиёева йиғилишни ташкил этгани учун Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўғанга ташаккур изҳор этди. Қабул қилинган қарорлар оилалар хотиржамлиги, хотин-қизлар учун янги имкониятлар ва болалар фаровонлигига хизмат қилишига умид билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.