Австралия Ф-35 қирувчи самолёт қисмларини адашиб Гонконгга юборди. Юк қаердалиги номаълум

Австралия Ф-35 қирувчи самолёти қисмларини тасодифан Гонконгга жўнатиб юборди. Юкнинг қаердалиги номаълум
Австралия ҳукумати АҚШнинг Ф-35 қирувчи самолёти учун эҳтиёт қисмларни АҚШга юбориш ўрнига адашиб Гонконгга жўнатгани маълум бўлди. Энди бу маълумотни Австралия расмийлари ҳам тасдиқлади.
Бешинчи авлодга мансуб Ф-35 Лигҳтнинг ИИ қирувчи самолёти учун эҳтиёт қисмлар ортилган юк шу ёзда адашиб Гонконгга етиб борган. Юк Австралия орқали транзит тарзида АҚШга юборилаётган эди, бироқ кутилмаганда Хитойга йўналтирилган.
Бу ҳолат миллий хавфсизлик бўйича муҳим қўмиталарда ишлайдиган АҚШ Конгресси ходимлари иштирокида шошилинч брифинглар ўтказилишига сабаб бўлган. Политисўга кўра, юк таркибида кўринмаслик технологияларини ўз ичига олган самолёт кабинасининг камида битта фонари бўлган. Бундай технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқи фақат АҚШ ва унинг иттифоқчиларига берилган. Хитой эса бундай технологияларни қўлга киритишга қизиқади.
Самолёт қисмлари ортилган юк айнан қачон йўқолгани очиқланмаган. Дастлабки шошилинч йиғилишлар июн ойида бўлиб ўтган. Австралия мудофаа вазири Ричард Марлс 22-сентябр куни воқеани тасдиқлади:
“Биз бундан хабардормиз, терговга ёрдам бериш учун Қўшма Штатлар ва Лоскҳеед Мартин билан ҳамкорлик қилмоқдамиз” , деди у журналистларга.
Шу билан бирга, Марлс юк таркибида ўта муҳим ёки махфий эҳтиёт қисмлар бўлмаганини айтди. Қолган саволларни у АҚШ, ишлаб чиқарувчи Лоскҳеед Мартин компанияси ва етказиб бериш масалалари билан шуғулланувчи пудратчига йўналтирди. Лоскҳеед компанияси эса СННъга хавфсизлик нуқтайи назаридан юкнинг ҳолати ҳақида изоҳ бермаслигини билдирди. Ҳозирда юкнинг қаердалиги номаълум.

