Маҳаллий

Августда мингта режалаштирилган шахсий қабул ўтказилмади

Август ойида мингта режалаштирилган шахсий қабул амалга оширилмаган

Президент Халқ қабулхонаси тизимида 2026-йил август ойида 83 019 та масала бўйича 76 196 та мурожаат рўйхатга олинди.

Мурожаатларнинг 11 114 таси такрорий, 1 593 таси эса жамоавий характерга эга бўлган.

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси бўйича — 4 833 та, алимент масаласида — 4 658 та ва газ баллони бўйича — 2 475 та келиб тушган. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликка оид 1 826 та, бир марталик моддий ёрдам юзасидан 1 765 та, суриштирув ва тергов масалаларида 1 709 та мурожаат қайд этилган.

Иш билан таъминлаш бўйича 1 657 та, уй-жойни таъмирлашга моддий ёрдам бўйича 1 548 та, ички йўлларни таъмирлаш юзасидан 1 528 та ҳамда ижро ҳужжатларига оид 1 234 та мурожаат келиб тушган.

Ташкилотлар орасида энг кўп мурожаат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига — 12 097 та келиб тушган. Кейинги ўринларда Ички ишлар вазирлиги — 8 258 та, Мажбурий ижро бюроси — 7 966 та, Энергетика вазирлиги — 6 551 та ва Бош прокуратура — 5 498 та қайд этилган.

Шунингдек, Бандлик вазирлигига 4 272 та, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3 934 та, Олий судга 3 070 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2 916 та ҳамда Марказий банкка 2 615 та мурожаат келиб тушган.

Шошилинч мурожаатларнинг 638 таси электр узилишлари, 551 таси ичимлик суви, 67 таси эса тез тиббий ёрдам хизмати билан боғлиқ бўлган.

Август ойида 5 666 та шахсий қабул режалаштирилган бўлиб, амалда 4 666 таси ўтказилган. Ўтказилмаган шахсий қабуллар сони Тошкент вилоятида 148 та, Фарғона вилоятида 137 та ва Тошкент шаҳрида 134 тани ташкил этган.

Шунингдек, 4 495 та сайёр қабул режалаштирилган бўлиб, шундан 4 327 таси ўтказилган. Сайёр қабул ўтказмаган ташкилотлар орасида электр тармоқлари корхоналарида 39 та, ободонлаштириш бошқармаларида 36 та ва маҳаллалар бўлимларида 31 та ҳолат қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.