Маҳаллий

“Одамлар норози бўлмаса, сайёр қабулларга келмасди”. Олий суд раисининг сайёр қабули қандай ўтди? Репортаж

Олий суд, Судялар олий кенгаши раҳбарияти ва бошқа расмийлар Тошкентдаги ъЎзекспомарказъ биносида сайёр қабул ўтказди. Унда аҳолининг 1279 та муржаати тингланди, 41 таси жойида ҳал бўлди. Олий суд раиси Робахон Маҳмудованинг ўзи 218 нафар мурожаатчини қабул қилди. Газета репортажи.

"Одамлар норози бо'лмаса, сайёр қабулларга келмасди". Олий суд раисининг сайёр қабули қандай о'тди? Репортаж

8-август куни Тошкент шаҳридаги "О'зекспомарказ"да Олий суд раиси, Судялар олий кенгаши раҳбари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти судлари раислари ва уларнинг о'ринбосарлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул соат 10:00 да бошланиб, 22:00 гача давом этди. Газета мухбири Отабек Турдиев 10:00 дан 14:00 гача "О'зекспомарказ"да бо'либ, жараённи кузатди.

Олий суд матбуот хизматининг ма'лумотига ко'ра, қабул давомида 854 та иш бо'йича 1279 кишининг мурожаати тингланди. 403 та шикоят (ариза) қонунда белгиланган тартибда ко'риб чиқиш учун қабул қилинди, 410 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. 41 та мурожаат қабул жараёнининг о'зида ижобий ҳал этилди.

Қабулга келган фуқаролар ро'йхатга олиш бурчагида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этдилар. Суд ходимлари уларни ягона очиқ мулоқот сайти орқали ро'йхатдан о'тказдилар. Шундан со'нг фуқаролар тегишлилигига қараб жиноят, ма'мурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бо'йича судяларга ё'налтирилди.

Мурожаатчиларнинг аксарияти Олий суд раиси Робахон Маҳмудова қабулига келганини ко'риш мумкин эди. Эшик олдида бироз тиқилинч ва тартибсизлик ҳам юзага келди. Робахон Маҳмудова 218 нафар мурожаатчини тинглади. Улардан 161 та ариза келиб тушган бо'либ, 120 та ариза о'рганиш учун қабул қилинди.

"Шунча фуқаролар келибди, барибир суддан умид қиляпти-да. Раҳбарлар эшица, натижа бошқачароқ бо'лади, деган фикрлари бор," — дейди Олий суд раисининг о'ринбосари Малика Қаландарова. — "Қонунларимиз ҳаммага баробар, аммо қуйи инстансияда илг'анмай о'тиб кетган нарсаларга ечим топишга ҳаракат қиламиз. Айрим бо'шлиқлар бор, масалан, қонунчиликда. Мана шу сайёр қабуллар натижасида айрим таклифларимиз шаклланяпти. Масалан, бир тадбиркорлик субьекти ҳуқуқий масала билан келган. Халқаро миқёсда ижрони тан олиш, ижрога қаратиш масалалари бор деяпти. Шу жойда халқаро шартномаларни қабул қилиш керакми деб фикрлар ҳам билдиришяпти."

У, шунингдек, фуқароларнинг судга вақтида мурожаат қилмаслиги ва "17-19 йилдан бери овораман" деб келишларини салбий баҳолади. Аҳоли о'ртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш кераклигини та'кидлаган Қаландарова "иқтисодий судларда муддатлар бор, хоҳласак-да, процессуал қонунчиликни бузолмаймиз" деди.

Малика Қаландарова. Фото: Газета

Инсон ҳуқуқлари бо'йича "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, "одамлар норози бо'лмаса, бунақа сайёр қабулларга келмайди".

"ИИВнинг сайёр қабулига о'хшаб о'тказишмоқчи бо'лишди, ҳозирча ёмон эмас. Лекин идеал деб ҳам бо'лмайди. Тартибсизликлар бо'йича айтадиган бо'лсам, ИИВда бу бо'йича барча ходимлар вазиятни тартибга солишади, ресурслари ҳам ко'п. Бу ерда ҳозир бироз фаолликни ко'ряпмиз, дам олиш куни бо'лишига қарамай, ҳатто Олий суд раиси, о'ринбосарлари ва барча судялар одамларнинг мурожаатларини қабул қилишяпти. Лекин бу суд тизими зо'р бо'либ кетди дегани эмас. Агар адолатли ҳукмлар бо'лаверса, сайёр қабулларга бу қадар ко'п одам келмайди," — дейди у.

Абдураҳмон Ташанов. Фото: Газета

Олий суд раиси Робахон Маҳмудова журналистларга берган интервюсида кейинги сайёр қабул Жиззах ва Сирдарё вилоятлари аҳолиси учун ташкил қилиниши ҳақида гапириб о'тди.

Газета мухбири қабулга келганларнинг қандай мавзуларда мурожаат қилаётганига қизиқди ва уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

Г'уломжон Илҳомов, Тошкент шаҳри

"Бизлар 2023-2024-йилларда Средит Ҳоусе ва Ин-фин-строй Инвест билан нотариал шартнома қилиб, Юнусободдаги Бог'ишамол обьектидан 48 та хонадон сотиб олганмиз. Бошланг'ич 30-40 фоиз то'лов қилганмиз, қолганини уйимизнинг квадратига қараб ойма-ой — кимдир 5 миллион, кимдир 7 миллион, кимдир 10 миллион со'мдан то'лаб келган.

Уйларни "коробка" ҳолатида олганмиз. О'зимиз эшикларини қо'йиб, та'мирлаб, яшаш ҳолатига келтирганмиз. Ҳар бир хонадон эгаси бунга анча маблаг' сарфлаган.

Биз бехабар эдик, кейин билсак, Ин-фин-строй Инвест бизга сотилган ва биз яшаб турган хонадонларни Анорбанк'га гаровга қо'йиб, кредит олган экан.

2025-йилда компанияга нисбатан жиноий иш қо'зг'атилиб, ҳисоб рақамлари блокланган. Шундан кейин биз шартнома бо'йича то'ловларни ҳам давом эттира олмай қолганмиз. Кейинчалик Анорбанк Ин-фин-строй Инвест'ни судга берган ва уйларимизни ундирувга қаратиш бо'йича қарор чиққан.

Ҳозир бизни уйларимиздан чиқариб юбориш ва МИБ орқали сотиб юбориш хавфи бор. Бу 48 та хонадон, я'ни 200 дан зиёд одамнинг ко'чада қолишига олиб келиши мумкин.

Бугун 48 та хонадон номидан беш киши судя қабулида бо'лдик. Бизга банкнинг уйларимизга қо'йган гаровини бекор қилиш таклифи берилди. Шунингдек, кредит шартномасини бекор қилиш бо'йича Анорбанк'га ариза киритиш айтилди.

Ариза киритиш учун уйнинг шартнома суммасидан келиб чиқибми, гаровга қо'йган суммасиданми — аниқ билмадим — 2 фоиз бож то'лаш керак экан. Масалан, 800 миллион со'млик уй бо'лса, 2 фоизи 16 миллион со'м бо'лади. Бу пулни то'лашга айрим жабрланувчиларнинг имконияти етмайди. О'зи жабр ко'риб турибмиз, ютқазиб қо'йсак, яна жабр.

Лекин бизнинг ҳам о'з таклифимиз бор. Я'ни банк билан қонуний ё'л орқали келишиб, кредит бо'йича то'ловларни ойма-ой давом эттиришга тайёрмиз. То'ловдан қочмаймиз, фақат уйларимизни номимизга расмийлаштириб беришларини со'раймиз."

То'лқин Закиров, тадбиркор

"2012-йилда МХХ томонидан номимиздаги то'ртта АЁҚШ тортиб олиниб, ноқонуний равишда сотиб юборилган. О'ша пайтда ҳам судлар мустақил эмас эди, судларга айтиб, ҳамма мулкларимни олдириб қо'йган. О'зимни жиноий жавобгар қилиб, 12 йилга қамаб юборишган. 2017-йилга келиб, президентимиз ким МХХдан жабр ко'рган бо'лса, мурожаат қилсин деганди. Мурожаат қилганимизда то'лиқ оқландим.

То'лқин Закиров. Фото: Газета

Лекин бугунги кунгача мулкларимизни қайтариб ололмаяпмиз. Мулкларимизни олган томон ҳозирги кунгача судларга босим о'тказиб, мулкимизни бермаяпти. Судялар ҳам тафтиш тайинламаётган эди. Ҳозир Олий суд раиси Робахон Анваровна қабулига кириб чиқдик. Энди обьектив ко'риб, тафтиш тайинлашга ижобий хулоса берди. Ко'рамиз, қани, қанақа ҳолат бо'лади."

Абдураҳмон Ташанов, Инсон ҳуқуқлари бо'йича "Эзгулик" жамияти раҳбари

"Ҳозир блогер Сирожиддин Одилов иши бо'йича қабул бо'лди. Бизни Олий суд раисининг биринчи о'ринбосари эшитди. Ундан ташқари, Нозим Абдуллаев иши, я'ни қийноқлар масаласи бо'йича мен ҳарбий прокуратура томонидан жавобгарликка ҳам тортилган эдим. Иккита иш ҳам ҳозирча яхши, қабул қилишди. Ҳамма имкониятларни яратиб берамиз дейишди. Биз бирор-бир имтиёз со'раётганимиз ё'қ, бизга курашиш учун майдон яратиб беринг, биз судда о'з ё'лимиз билан курашамиз дедик. Энди шунга имконият яратиб берадиган бо'лишди.

"Сирожиддин Медиа" бо'йича Жиззах шаҳри судида ҳозир музокара босқичи кетяпти. Кейинги ҳафтанинг сешанба куни (18-август) музокара бо'лади ва со'нгги со'здан кейин ҳукм э'лон қилинади. Суд жараёнларида ҳимоячи сифатида ва адвокатлар Сирожиддин Одиловнинг айби ё'қлигини то'лиқ исботлаб бердик. Энди у озод қилинади деган умиддамиз."

Феруза Тошпо'латова, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани

"2023-йил 25-июн куни Тошкент вилояти Бо'ка тумани ИИБ ходимлари томонидан о'г'лимни наркотик билан бог'лиқ жиноятга аралаштириш мақсадида сохта тадбир уюштирилди.

Алберт Файзуллин исмли бола о'г'лимга Бо'када то'хтаб тур, уйдагиларим нарса бериб юборяпти деган. Бекободдан Дамас машинасида келган Алишер Юсупов бо'ёқ идишига беркитилган наркотикни олиб келиб, о'г'лимнинг қо'лига тутқазиб қо'йган. Шундан со'нг о'г'лим Бо'када, ички ишлар ва прокуратура ёнида ушланган. Алберт Файзулинни бу ишнинг асосий ташкилотчиларидан бири деб ҳисоблайман. Унинг Тожикистонга қочиб кетганига уч йил бо'лгани оператив ходимлар томонидан ҳам айтилган, аммо ҳалигача топилмади. Юсупов Алишер ҳам судда қатнашмаяпти.

О'г'лимга 12,5 йиллик қамоқ жазоси берилган. Биз суд қароридан норозимиз. О'г'лимни Бухоро вилояти Қоровулбозордаги ог'ир тартибдаги колонияга жойлаштиришган. Тафтиш судида унинг онлайн қатнашишига ҳам рухсат берилмади, гувоҳлар чақирилмади. Фақат бир нафар оператив ходим чақирилди, у эса адвокат саволларига то'лиқ жавоб бера олмади. Шунга қарамай, суд қарори о'згаришсиз қолдирилди.

Феруза Тошпо'латов. Фото: Газета

Бу масала бо'йича 40 мартадан ортиқ мурожаат қилдим. Президент администрациясига, Тошкент вилояти суди ва прокуратурасига мурожаат қилдим, аммо мурожаатларим холисона о'рганилмаяпти.

О'г'лим аввал ҳам судланган. 18 ёшида зо'рлашга уриниш бо'йича етти йил қамоқда бо'лган, кейин эса "да'вомиз ё'қ" деб ёзиб беришди. Жазосини о'таб чиққанидан кейин яна шунақа ишларга аралаштиришди деб ҳисоблайман. О'г'лимнинг айби бор деб о'йлаганимда, бу қадар сарсон бо'либ юрмаган бо'лардим.

Энди Олий судга яна тафтиш тартибида мурожаат қиламиз. Асосий талабим — ишни холисона қайта ко'риб чиқиш, наркотикни олиб келган ва ишга алоқадор деб ҳисоблаётган шахсларни топиш, гувоҳларни чақириш ва ҳақиқатни аниқлаш."

Исомиддин Эшонқулов, Жиззах вилояти Г'аллаорол тумани

"Ер масаласи бо'йича бир неча йилдан бери судлашиб келяпмиз. Менда умумий 2,2 гектар ер майдони бо'лган, аввалроқ шундан 1,1 гектарини бошқа шахслардан суд орқали қайтариб олганман. Бу жой илгари "Ёшлар — келажагимиз" давлат дастури асосида бошқа шахсларга ажратилган ва у ерда қурилишлар қилинган. Кейинчалик бу ажратиш қонун ҳужжатлари ва нормаларга зид бо'лгани сабабли Г'аллаорол тумани бош архитектори судланган.

Қурилган иморатларнинг бир қисми суд қарори асосида бузилган. Қолган қисмини буздириш жараёнида нариги томон ички ишларга ариза ёзиб, жиноят иши қо'зг'аттирган. Менимча, шу жиноят иши орқали менинг ер ижара шартномамни сохта деб чиқариб, еримни тортиб олишмоқчи.

Жиноят ишида кадастрда ишлаган Имомқул Абдуқулов ва марҳум отам Умматқул Эшонқулов ҳам ишга жалб қилинган. Суд ҳужжатларида эса Имомқул Абдуқуловнинг кадастр органларида ишлаган ёки ишламагани бо'йича қарама-қарши хулосалар мавжуд. Бир суд ҳужжатида у кадастр органларида ишлагани ко'рсатилган бо'лса, бошқа суд ҳужжатида "умуман ишламаган" деган хулоса берилган.

Отам ҳам Имомқул Абдуқуловнинг ко'рсатмаси асосида ишга шерик қилинган. Го'ёки отам ундан ҳужжатни сохталаштириб беришни со'раган деган гап бо'лган. Ваҳоланки, "Серқуёш юрт файзи" фермер хо'жалигининг раҳбари менман ва хо'жалик ишларини ҳам о'зим юритганман. Отам бу ишларга аралашмаган.

Отам 2025-йил 4-февралда вафот этган. 7-феврал куни эса нариги томон менга нисбатан ариза ёзган. Менимча, отам ҳаётлигида улар бундай ишни қила олмасди.

Исомиддин Эшонқулов. Фото: Газета

Бугун Олий судга шу масала бо'йича келдим. Олий суд раисининг жиноят ишлари бо'йича судлов о'ринбосари Алишер Усмоновга ариза билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аммо иш Олий суднинг тафтиш инстансиясида ҳали ко'рилмагани сабабли қабул қилишмади.

Мен фақат ишни адолатли ко'риб чиқишларини со'раб келдим. Ҳозир иш Жиззах вилояти тафтиш инстансиясида ко'риб чиқилишини кутяпман. Умид қиламанки, иш адолатли ко'риб чиқилади."