Атом электр энергиясини энг кўп ишлаб чиқарадиган 10 та давлат маълум бўлди
Дунёда атом энергетикаси ривожланишда давом этмоқда. 2025-йилда глобал ишлаб чиқариш рекорд даражага етди, Хитой эса етакчи давлатлар орасида энг катта ўсишни қайд этди.

Атом электр энергиясини энг кўп ишлаб чиқарадиган 10 та давлат аниқланди
2025-йил якунларига кўра, атом электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринни эгаллаган. Мамлакатдаги атом электр стансиялари (АЕС) йил давомида 784,78 тераватт соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Бу ҳақда Эмбер тадқиқот марказининг Глобал Элестриситй Ревиев 2026 ҳисоботида маълум қилинган.
Рўйхатда иккинчи ўринни 488,18 тераватт соат билан Хитой, учинчи ўринни эса 392,07 тераватт соат билан Франсия эгаллаган. Россия 218,65 тераватт соат билан тўртинчи, Жанубий Корея эса 184,67 тераватт соат билан бешинчи ўринда қайд этилган.
Атом электр энергиясини энг кўп ишлаб чиқарган 10 та давлат:
АҚШ — 784,78 тераватт соат;
Хитой — 488,18;
Франсия — 392,07;
Россия — 218,65;
Жанубий Корея — 184,67;
Япония — 94,09;
Канада — 85,32;
Испания — 54,07;
Ҳиндистон — 53,83;
Украина — 52,88.
Эмбер маълумотларига кўра, етакчи бешта давлат ичида энг катта ўсиш Хитойда кузатилган. 2025-йилда мамлакатдаги АЕСлар олдинги йилга нисбатан 37,33 тераватт соат ёки 8,28 фоиз кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарган.
Франсияда бу кўрсаткич 11,62 тераватт соатга, Россияда 2,94, АҚШда эса 2,92 тераватт соатга ошган. Жанубий Кореяда эса аксинча, 4,08 тераватт соатга камайган.
Шунга қарамай, АЕСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг мамлакатдаги умумий электр таъминотидаги улуши турлича. Масалан, Франсияда 2025-йилда жами электр энергиясининг 69 фоизи атом стансияларида ишлаб чиқарилган. Хитой атом электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда бўлса-да, мамлакатда ишлаб чиқариладиган жами электр энергиясининг фақат кичик қисми АЕСлар ҳиссасига тўғри келади.
Жаҳон ядро ассоциацияси сентябр ойида эълон қилган Ворлд Нуслеар Оутлоок Репорт 2026 ҳисоботида ҳам дунё бўйича атом электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражага етгани қайд этилган. Йил давомида 11 та янги реактор қурилиши бошланган. Уларнинг тўққизтаси Хитойда, иккитаси Россияда жойлашган. Шунингдек, учта янги реактор электр тармоғига уланган, еттитаси эса бутунлай фаолиятини тўхтатган.
Ассоциация ҳисоб-китобларига кўра, давлатларнинг ҳозирги режалари амалга ошса, 2050-йилга бориб дунёдаги АЕСларнинг умумий қуввати уч баравар ошиши мумкин. Бироқ бунинг учун янги реакторларни ишга тушириш суръатини ҳозиргига нисбатан тахминан олти баравар ошириш талаб этилади.

