Дунё

АҚШнинг Эронга қарши уруш харажатлари ҳисоблаб чиқилди

АҚШнинг Эронга қарши уруши харажатлари ҳисоблаб чиқилди

АҚШнинг Эрон билан уруши сентябр ойи бошига келиб камида 45,1 миллиард долларга тушди.

Бу маблағнинг 28,1 миллиард доллари сарфланган ўқ-дориларга тўғри келади. Бу барча кўрсатилган харажатларнинг қарийб 62 фоизини ташкил этади. Уруш вақтида шикастланган Америка базалари ва биноларини тиклаш харажатлари ҳисобга олинмаган.

3-сентябр ҳолатига кўра, харажатлар 43,6 миллиард долларни ташкил этган. Хусусан, 28,1 миллиард доллар ўқ-дориларга, 11,2 миллиард доллар ҳарбий операцияларга ва 4,3 миллиард доллар йўқотилган ёки шикастланган техникага сарфланган. Аммо ёнилғи учун яна 1,5 миллиард доллар керак бўлган. Пентагон Конгрессга қонун чиқарувчилар сўраган билвосита харажатларнинг батафсил баҳосини тақдим этмаган.

Июл ойида Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет уруш харажатларини 37,5 миллиард долларга баҳолаган эди.

Конгресс Бюджет бошқармасининг 15-сентябрдаги мустақил ҳисоб-китобига кўра, 1-август ҳолатига келиб, уруш харажатлари қарийб 38 миллиард долларни ташкил этган. Идора бу сумма шикастланган обьектларни тиклаш ва бошқа бир қатор харажатларни ўз ичига олмаслигини билдирган.

Жанговар ҳаракатлар нисбатан паст суръатда давом эца, уруш Пентагон учун ҳар ой яна қарийб 2 миллиард долларга, июл ойидагига ўхшаш эскалация юз берса, 3 миллиард доллар ёки ундан кўпроққа тушади.

Асосий харажат ўқ-дорилар бўлиб қолмоқда. Пентагон бош инспектори Эрон билан уруш ҳақидаги биринчи чораклик ҳисоботида биринчи марта уларнинг етишмовчилигини расман тан олди. Ўшанда 28-февралдан 30-июнгача бўлган давр учун харажатлар 33,4 миллиард долларга баҳоланган, шундан 22,3 миллиард доллари ўқ-дориларга тўғри келган.

Конгресснинг Бюджет бошқармаси энг кўп талаб қилинадиган баъзи ўқ-дорилар захирасини тўлдириш 5 йил ёки ундан кўпроқ вақт олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Уруш энергия ресурслари нархига ҳам таъсир кўрсатган: можаро билан боғлиқ нефт ва газ таъминотидаги узилишлар 2027-йилнинг биринчи чорагида АҚШ инфляциясини тахминан 0,5 фоиз бандга ошириши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.