“АҚШнинг бу томонида Ўзбекистонни ҳеч ким билмасди” – Сиетлдаги бош консул билан суҳбат
Kun.uzънинг АҚШдаги мухбири Сиетлда бош консул Аҳрор Бурҳонов билан суҳбатлашди. Дипломатга кўра, Америкада Ўзбекистонга ишонишяпти, Тинч океани минтақасида ваколатхона очишдан асосий мақсад ҳам давлатни танитиш ва фуқароларни ҳимояга олиш. Хўш, нега айнан Сиетл танланди ва консул ҳукуматдан қайси топшириқлар билан келган?

“АҚШнинг бу томонида Ўзбекистонни ҳеч ким билмасди” – Сиетлдаги бош консул билан суҳбат
Дипломатнинг айтишича, Америкада Ўзбекистонга ишонч бор, Тинч океани минтақасида ваколатхона очишдан асосий мақсад ҳам давлатни танитиш ва фуқароларни ҳимояга олишдир. Хўш, нега айнан Сиетл танланди ва консул ҳукуматдан қандай топшириқлар билан келган?
Ўтган ҳафта Сиетлда бош консуллик расман очилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси, БМТдаги доимий вакили, Ню Ёркдаги бош консул ҳамда Вашингтон штати расмийлари иштирок этди. Ҳамма учун асосий савол шуки, нега АҚШ ҳудудининг охирги нуқтаси ваколатхона очиш учун танланди?
Аҳрор Бурҳоновга кўра, бу шаҳар йирик иқтисодий марказ ҳисобланади. Бу ерда Мисрософт, Амазон, Гоогле ва бошқа қатор компанияларнинг офислари жойлашган. Штат ИТ, машинасозлик, авиация, тиббиёт ва ишлаб чиқариш йўналишларида ижобий натижаларга эга. Бундан ташқари, АҚШнинг бу томонида Ўзбекистонни ҳеч ким билмайди, шу боис тарғибот муҳим.
“Келганимизда ўзи Сиетл ваколатхона очишимизга тайёрми деган саволни кўтардик. Ростини айцам, сўровномада қатнашган ҳар ўнта одамдан тўққизтаси Ўзбекистонни танимади. Американинг бу томонида биз давлатни танитишимиз керак деб ўйладик”, дейди бош консул.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, у аввало Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш топшириғи билан келган. Бундан ташқари, сунъий интеллект, робототехника ва ишлаб чиқаришдаги йирик компаниялар билан алоқалар йўлга қўйилган. Яқинда Вашингтон штати савдо делегацияси сафарини ташкиллаштириш жараёни давом этмоқда. Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича АҚШ компаниялари билан музокаралар ҳам бўлиб ўтяпти.
Хўш, консуллик кимларга хизмат кўрсатади? Бош консулга кўра, Сиетлдаги ваколатхона тўртта штат — Вашингтон, Монтана, Айдаҳо ва Орегонга жавобгар.
Аҳрор Бурҳонов ваколатхона биносининг ижарага олиниши ҳақида ҳам тўхталиб, 39-қаватдаги жой дипломатия ишга солингани сабаб уч баравар арзонга тушганини айтади.
“Шаҳарнинг 30%ини қурган одамга тегишли бу бино ҳам. Айнан уни топдик ва Ўзбекистонни танитишга ҳаракат қилдик. Биродар шаҳар эканини эслатдик, шунда ижара ҳаққи уч бараварга арзонлади”, дейди у.

