Маҳаллий

Вашингтон губернатори Ўзбекистоннинг Сиетлдаги илк бош консулхонаси очилиши билан табриклади

Вашингтон губернатори Ўзбекистоннинг Сиетлдаги илк бош консулхонаси очилиши билан табриклади

Вашингтон штати губернатори Боб Фергусон Ўзбекистоннинг Сиетл шаҳридаги бош консулхонаси расмий равишда очилгани муносабати билан табрик йўллади. У Вашингтон штати аҳолиси номидан янги дипломатик ваколатхона очилганини олқишлади.

Губернатор таъкидлашича, Сиетлдаги бош консулхона Ўзбекистоннинг нафақат Вашингтон штатидаги, балки АҚШнинг бутун Ғарбий соҳилидаги илк консулхонаси ҳисобланади. У Вашингтон штатидаги биринчи бош консул Аҳрор Бурҳоновни ҳам табриклаб, унга ва жамоасига “Доимо яшил штат”га хуш келибсиз, дея мурожаат қилган.

Фергусон янги дипломатик ваколатхона савдо ва инвестициялар, технологиялар, инновациялар, таълим, илмий тадқиқотлар, маданият ва туризм каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очишини қайд этган.

“Губернатор сифатида келгусидаги ҳамкорликдаги ишларимизни катта умид билан кутаман. Билишимча, мамлакатларимиз, шунингдек, Вашингтон штати ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик узоқ вақтдан буён давом этиб келмоқда. Ушбу шерикликнинг янада ривожланишини интиқлик билан кутаман. Яна бир бор сизларни ушбу ниҳоятда муҳим воқеа билан табриклайман ва Вашингтон штатига хуш келибсиз, дейман!” дейилади табрикда.

4-сентябр куни АҚШнинг Сиетл шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонаси расман очилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.