АПЕХ БАНК ва Макани девелоперлик компанияси Апех-Макани ипотека дастурини йўлга қўйди
АПЕХ БАНК ва Макани Лола турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш учун йиллик 0% ставкада 12 ойдан 60 ойгача бўлган ипотека дастурини ишга туширди. Унда бошланғич тўлов хонадон қийматининг 30 фоизидан бошланади.

АПЕХ БАНК ва Макани девелоперлик компанияси Апех-Макани ипотека дастурини ишга туширди
Янги ипотека дастури орқали харидорлар Лола турар жой мажмуасидан хонадонни бошланғич тўлов 30 фоиздан бошлаб, йиллик 0% ставкада харид қилиши мумкин.
АПЕХ БАНК ва Макани девелоперлик компанияси Лола турар жой мажмуасидан хонадон харид қилишни молиялаштиришга йўналтирилган Апех-Макани ипотека дастури доирасида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади.
Лола турар жой мажмуаси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-6 мавзеси Авайхон кўчаси 47-уй манзилида жойлашган.
Беш қаватли турар жой мажмуаси оилалар учун қулай яшаш муҳити ва замонавий инфратузилмани ўзида жамлайди. Лойиҳа доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:
Апех-Макани ипотека дастурининг асосий шартлари:
Ипотека олиш учун аризани АПЕХ БАНКънинг бош офиси ва банк хизматлари марказларида, шунингдек, Маканиънинг сотув офисларида топшириш мумкин.
Молиялаштиришнинг якуний шартлари бошланғич тўлов миқдори, танланган муддат ва қарз олувчининг банк талабларига мувофиқлигига қараб белгиланади.
АПЕХ БАНК ва Макани ўртасидаги ҳамкорлик Тошкентнинг бирламчи уй-жой бозорида харидорлар учун янги молиялаштириш имкониятларини яратишга қаратилган. Апех-Макани дастури Лола турар жой мажмуасидан хонадон харид қилишни режалаштираётган мижозларга қулай ипотека шартларини таклиф этади.

