Иқтисодиёт

«Микрокредитбанк» АТБ аксиядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

«Микрокредитбанк» АТБ аксиядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 18 сентябр куни Тошкент шаҳрида ҳамда

«Микрокредитбанк» АТБ аксиядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

«Микрокредитбанк» аксиядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши маълум қилишича, Аксиядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026-йил 18-сентябр куни соат 10:00 да бошланади. Йиғилиш Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган «Микрокредитбанк» АТБ мажлислар залида бевосита ҳамда «Э-Воте» электрон овоз бериш платформаси орқали масофадан туриб ўтказилади.

«Микрокредитбанк» АТБ Кузатув кенгашининг 2026-йил 22-августдаги мажлиси қарорига кўра, Аксиядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган аксиядорлар реестри 2026-йил 14-сентябр ҳолатига шакллантирилади. Шунингдек, аксиядорларга йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун аксиядорлар реестри 2026-йил 22-август ҳолатига тузилади.

Аксиядорларни рўйхатга олиш 2026-йил 18-сентябр куни соат 9:00 дан 10:00 гача амалга оширилади.

Аксиядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклдаги ишончнома асосида қатнашишлари мумкин. Юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома эса нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.

Аксиядорларнинг умумий йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш «Э-Воте» электрон овоз бериш платформасида амалга оширилади. Бу жараён «Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 3613, 2025-йил 24-март) ва «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан Э-Воте электрон овоз бериш хизматидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари»га мувофиқ ўтказилади.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар ва унда кўриладиган масалаларнинг материаллари билан юқорида кўрсатилган манзилга ва қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали, шунингдек, Банкнинг корпоратив веб-сайти ва «Э-Воте» электрон овоз бериш платформаси орқали танишиш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.