“Банк тўлайди”: Ипотека банк ОТП Гроуп 35 та микроқарзни ўз ҳисобидан сўндиради
Ипотека банк ОТП Гроуп ъБанк тўлайдиъ аксиясини бошлади. Аксия доирасида банк 35 нафар мижознинг микроқарзи бўйича асосий қарз қолдиғини — ҳар бир шартнома бўйича 50 млн сўмгача миқдорни тўлиқ сўндиради.

“Банк тўлайди” аксияси доирасида Ипотека банк ОТП Гроуп 35 та микроқарзни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаб беради.
Аксияда 20 ёшдан кичик бўлмаган ва 70 ёшдан ошмаган, 2026-йил 17-августдан 13-декабргача (шу кун ҳам киради) Ипотека Мобиле иловаси орқали 8 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача миқдорда янги микроқарз олган ҳамда аксия шартларига мос келадиган мижозлар автоматик тарзда иштирок этади.
Иштирок этиш учун алоҳида ариза бериш, рўйхатдан ўтиш ёки қўшимча тўловлар қилиш шарт эмас. Ҳар бир кредит шартномаси микроқарз берилган ҳафтага тегишли қуръа ўйинида автоматик равишда қатнашади.
Банк жами 17 та ҳафталик қуръа ўйини ўтказади. Дастлабки 16 та қуръа ўйинининг ҳар бирида икки нафардан, якуний қуръа ўйинида эса уч нафар ғолиб аниқланади. Қуръа ўйинлари ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да банкнинг Инстаграмъдаги расмий саҳифасида жонли эфирда ўтказилади. Биринчи қуръа ўйини 2026-йил 7-сентабрда, якуний қуръа ўйини эса 28-декабрда бўлиб ўтади.
Ғолиблар тасодифий танлов асосида аниқланади. Танланган иштирокчиларнинг аксия шартларига мувофиқлиги текширилгандан сўнг, банк ҳар бир ғолибнинг микроқарзи бўйича асосий қарз қолдиғини — ҳар бир шартнома бўйича 50 миллион сўмгача бўлган суммани сўндиради. Ҳисобланган фоизлар, муддати ўтган тўловлар, жарималар ва бошқа қўшимча тўловлар соврин таркибига кирмайди.
Ҳар бир мижоз аксия доирасида фақат бир марта ғолиб бўлиши мумкин.
Қуръа ўйинларининг тўлиқ жадвали, иштирокчиларга қўйиладиган талаблар ва “Банк тўлайди” аксиясининг батафсил шартлари Ипотека банк ОТП Гроупънинг расмий веб-сайтида эълон қилинган.

