Иқтисодиёт

АПЕХ БАНК мобил иловада олтин ва кумуш сотиб олиш ҳамда сотишни йўлга қўйди

АПЕХ БАНК мижозлари эндиликда олтин ва кумушни банкнинг мобил иловаси орқали сотиб олиши ва сотиши мумкин. Ушбу хизмат барча амалиётларни банк офисига бормасдан, қулай рақамли шаклда амалга ошириш имконини беради.

АПЕХ БАНК мобил иловада олтин ва кумушни харид қилиш ҳамда сотиш имкониятини ишга туширди

Олтин кўп йиллардан буён капитални узоқ муддат сақлашнинг энг талабгир воситаларидан бири бўлиб келмоқда. Кумуш ҳам заргарлик, электроника, саноат ва замонавий технологияларда кенг қўлланилгани сабабли инвестициялар учун жозибадор ҳисобланади.

Қимматбаҳо металларга сармоя киритиш, айниқса, узоқ муддатли инвестицияни режалаштираётганлар учун жамғармаларни сақлаш ва тақсимлашнинг қўшимча усули бўлиши мумкин.

АПЕХ мобил иловаси орқали мижозлар олтин ва кумушни бевосита харид қилиш ва сақлашга эҳтиёж сезмасдан, уларни мустақил равишда сотиб олиши ҳамда сотиши мумкин. Бунда олтин савдоси 1 граммдан бошланади, бу эса қимматбаҳо металларга сармоя киритиш имкониятини янада кенгайтиради.

Шу билан бирга, олтин ва кумуш нархи жаҳон бозоридаги вазиятга қараб ўзгариши, яъни ошиши ёки пасайиши мумкин. Шунинг учун сармоя киритишда эҳтимолий хатарлар ва шахсий молиявий мақсадларни инобатга олиш муҳим.

АПЕХ БАНК мижозларга ўз маблағлари ва жамғармаларини қулай бошқариш имконини берувчи рақамли хизматларни ривожлантиришда давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.