Маҳаллий

Алимент қарзини тўламаган 26 киши бир вақтда қамоққа олинди

Қарши шаҳрида алимент тўлаш мажбуриятини бажармаган 60 нафар қарздорнинг иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Уларнинг 26 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Алимент қарзини тўламаган 26 киши бир вақтнинг ўзида қамоққа олинди

Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлимида ўтказилган сайёр суд мажлисида алимент тўлашдан бош тортган қарздорларга оид тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Суд қарорига мувофиқ, 26 нафар қарздорга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Яна 26 нафар қарздор суд мажлиси жараёнида алимент бўйича қарздорлигини тўлиқ ёпгани сабабли, уларга нисбатан иш юритиш қонунда белгиланган тартибда якунланди.

Қолган 8 нафар қарздорга эса алимент тўлаш мажбуриятини бажариш учун муддат берилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.