Маҳаллий

Ота алимент мажбуриятини уй ва автомобил билан олдиндан таъминлади

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки нафар фарзанд учун алимент тўловлари улар 18 ёшга тўлгунига қадар

Ота алимент мажбуриятини уй ва автомобил билан олдиндан таъминлади

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки нафар фарзанд учун алимент тўловлари улар 18 ёшга тўлгунига қадар олдиндан таъминланди. Алимент мажбурияти бўйича ҳисобланган сумма 319 млн 322 минг 903 сўмни ташкил этди.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруғига мувофиқ, F.Ch.дан икки нафар фарзанди таъминоти учун унинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Давлат ижрочиси томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар ва профилактик суҳбатлардан кейин қарздор ҳар ой алимент тўлаб бориш ўрнига, фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши керак бўлган маблағни олдиндан тўлиқ таъминлаш йўлини танлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, икки нафар фарзанд учун алиментнинг жами миқдори 319 млн 322 минг 903 сўмни ташкил этган ва ушбу мажбурият олдиндан бажарилган.

Шунингдек, Миробод туманлараро суди келишув битимини тасдиқлади. Унга кўра, қарздор фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг таъминоти учун Миробод туманида жойлашган уй-жой ҳамда Нехиа 3 русумли автомобил бериш орқали ҳам алимент мажбуриятини таъминлаган.

Белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани сабабли ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тугатилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.