Маҳаллий

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Оғир ва реанимацион беморлар йўқ. Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар сони 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.

2026 йил 17–18-сентябр кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Соат 20:00 ҳолатига кўра, 57 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки эпидемиологик суриштирув давомида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган фаст-фуд маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.

Шифокорлар беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилган. Оғир ва реанимацион беморлар йўқ.

Ҳолат бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.