Маҳаллий

Алифбо ислоҳоти, Турдимовнинг баёнотлари ва Рубионинг таşрифи - ҳафта дайжести

Алифбо ислоҳ қилинди, асосий савол эса ҳали оçиқ: лотин ёзувига қаçон тöлиқ öтамиз? Öқитувçининг мавқейи, эксклюзив ваколат ва ҳокимларга тақиқ: янги таълим вазири фаолиятини боşлади. Даромадлар ва харажатлар декларацияси: буни амалдорлар эмас, иккита şаҳар аҳолиси боşлаб беради.

**Алифбо ислоҳоти, Турдимовнинг баёнотлари ва Рубионинг ташрифи — ҳафта дайжести**

**Алифбони тузатиш масаласига нуқта қўйилди**

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарф масаласига қонун даражасида узил-кесил нуқта қўйилди. Техник жиҳатдан қусурлик деб кўриладиган Ў, Ғ, Ш, Ч ҳарфлари “бир товуш – бир ҳарф” тамойили асосида яхлит ҳарфларга (Ö, Ğ, Ş, Ç) алмаштирилди. Бу ҳақдаги қонун 21-октабр — Ўзбек тили байрами кунида президент томонидан имзоланди.

У 6 ойдан кейин — 2027-йил 22-апрелдан бошлаб кучга киради. Вазирлар Маҳкамаси 2 ой муддат ичида қонун ижросини таъминлашга оид чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаши керак. Давлат органларининг рамзий белгилари, герб тасвирлари, пешлавҳалар, кўрсаткичлар ва бошқа ашёлар яроқсиз ҳолга келган пайтда ёки ҳукумат дастурида белгиланадиган муддатларда такомиллаштирилган алифбога ўтказилади.

Бу тўртта ҳарфнинг диакритик белгили шакли 1993-йилда қабул қилинган ўзбек-лотин алифбосида бўлган, лекин 1995-йилда улар апострофли ва ҳарф бирикмали шаклга ўтказилган. Кейинчалик — компютерлар ва телефонлар оммалашиши билан бу ҳарфлар амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқара бошлаган. 2016-йилда ҳокимият ўзгаргач, кейинги йилларда алифбони ислоҳ қилиш бўйича ищи гуруҳ тузилди. Ищи гуруҳ қизғин баҳслар асосида турли вариантларни ишлаб чиқиб, 2018, 2019, 2021, 2023 ва 2026 йилларда бир-биридан фарқли хулосаларни илгари сурди, ниҳоят жорий йилдаги таклиф якунда қонун кўринишини олди.

2023-йил июлида давлат раҳбари алифбони такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишга чақирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.