Миллий сертификат имтиҳонларида қайси алифбодан фойдаланилади?
Маълум қилиниşиçа, янги алифбони жорий этиş тöğрисидаги қонунда янги алифбо олти ойдан сöнг куçга кириşи белгилангани сабабли имтиҳонларда амалдаги алифбодан фойдаланилади

Миллий сертификат имтиҳонларида қайси алифбодан фойдаланилади?
24–26-октабр кунлари барча ҳудудларда она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади. Имтиҳонларда амалдаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан фойдаланилиши маълум қилинди.
Тест материаллари амалдаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланган бўлиб, очиқ турдаги тест топшириқларининг жавоблари ва ёзма ишлар (эсселар) ҳам амалдаги алифбода ёзилиши лозим.
“Янги алифбони жорий этиш тўғрисидаги қонунда янги алифбо олти ойдан сўнг кучга кириши белгиланган. Шу сабабли Агентлик томонидан ўтказиладиган имтиҳонларда янги алифбодан эмас, амалдаги алифбодан фойдаланилади”, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21-октабр куни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфни ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолаганди.
Қонун қуйидаги ўзгаришларни назарда тутади:
Ў ў → Ö ö
Ғ ғ → Ğ ğ
Ш ш → Ş ş
Ч ч → Ç ç
нг ҳарфи мустақил ҳарф сифатида алифбодан чиқарилади.
Тутуқ белгиси алифбода сақланиб қолди.

