Аичи-Нагоя-2026. Расулжон Абдураҳимов бронза медалига сазовор бўлди

Аичи-Нагоя-2026. Расулжон Абдураҳимов бронза медалини қўлга киритди
Японияда давом этаётган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалига эга бўлди.
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов делегация ҳисобига навбатдаги бронза медалини ёздириб қўйди. Қўшпоядаги машқда иштирок этган ҳамюртимиз 14.433 балл билан учинчи ўринни эгаллади.
Аввалроқ, шу спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Ўткирбек Жўраев ҳам олтин медални қўлга киритганди. Дастакли от машқида қатнашган юртдошимиз 14.733 балл билан энг юқори натижани қайд этган.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар жами 30 та медал жамғариб, медаллар бўйича умумий рейтингда 5-ўринда бормоқда.

