Аичи-Нагоя-2026. Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар делегация ҳисобига яна 3 та медал тақдим этишди

Аичи-Нагоя-2026. Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар делегация ҳисобига яна 3 та медал қўшишди
Японияда давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси вакиллари академик эшкак эшиш мусобақаларида бир нечта йўналишда совриндорлар сафидан жой олди.
Аёллар ўртасидаги В2-жуфтлик баҳсида юртдошларимиз Айдана Сметуллаева ва Анна Аксёнова маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, академик эшкак эшиш мусобақаларида эркаклар ўртасидаги М4 дастурида Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Алишер Турдиев ва Максим Голубевдан иборат квартет кумуш медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, М4х йўналишида иштирок этган Давржон Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Павел Сорин квартети бронза медалига эга бўлди.
Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 23 тага етди: 4 та олтин, 11 та кумуш, 8 та бронза. Медаллар бўйича умумий жадвалда Ўзбекистон 7-ўринда бормоқда.

